Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми бошланди
26-04-2019 12:29 0 666 Рейтинг1 Чоп этиш

“Бир макон, бир йўл” халқаро форуми бошланди

“Бир макон, бир йўл” халқаро форуми бошланди

Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форуми расман очилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Бир макон, бир йўл” халқаро форуми бошланди


Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Анжуманни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин очиб, унда иштирок этаётган барча делегациялар раҳбарлари, кўп сонли эксперт ва таҳлилий доиралар вакилларига миннатдорлик билдирди.

Хитой Раиси БМТ, ШҲТ, Европа Иттифоқи, Евроосиё иқтисодий иттифоқи каби халқаро ва минтақавий тузилмалар ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси турли мамлакатларнинг миллий тараққиёт стратегиясига мос келишини, шу жиҳатдан бутун дунёда иқтисодий ривожланишга кенг йўл очишини таъкидлади.

“Бир макон, бир йўл” халқаро форуми бошланди

Форумнинг очилишида халқаро савдо ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамлаш, янги транспорт ва логистика йўлаклари яратилишини рағбатлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар хусусида сўз юритилди. Ушбу лойиҳада иштирок этаётган мамлакатлар сафи кенгайиб бораётгани, бу дунёда барқарор ривожланишга интилиш кучаяётганини ифода этиши таъкидланди.

Маълумки, “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми илк бор 2017 йилда ўтказилган. Хитой илгари сурган мазкур ташаббус икки йўналиш - қуруқлик ва денгиз йўлларини ривожлантириш ва ўзаро боғлаш орқали давлатлараро ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган. Ҳозирда у Осиё, Европа ва Африкадаги 65 мамлакатни қамраб олган. Келгусида унга бошқа давлатлар ҳам қўшилиши натижасида глобал иқтисодий маконга айланади.

Бу галги форумда минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, узоқ муддатли тараққиётнинг янги манбаларини излаб топиш борасидаги шерикликни фаоллаштириш, “яшил” иқтисодиёт ва инновацияларни илгари суриш, устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Форум икки кун давом этади. Унда Ўзбекистон Президентининг нутқ сўзлаши ҳам режалаштирилган.

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

expo
Боглиш маколалар