Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Халқ дардини тинглаб
09-04-2019 11:49 0 676 Рейтинг1 Чоп этиш

Халқ дардини тинглаб

Халқ дардини тинглаб

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан жойларда сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари йўлга қўйилди. Хусусан, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг Дўстлик тумани аҳолиси билан сайёр учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Марат Ишбеков, вилоят сектор раҳбарлари, вилоят ва туман Халқ қабулхонаси мудирлари, давлат идоралари раҳбарлари иштирок этишди.

Сайёр қабулда вилоят раҳбарига аҳоли ўртасида тўпланиб қолган 159 та масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Масалан, Дўстлик шаҳри “Ғ.Ғулом” маҳалласида яшовчи Акром Алманов шаҳар ҳудудидаги дренажларнинг ишламаслиги йиллар давомида халқни қийнаб келаётганини, ерларнинг шўрланиши ва заҳланиши борасида шикоят қилиб келиб келган эди. Ушбу мурожаат бўйича “Обод маҳалла” Давлат дастури асосида пул маблағлари ажратилиб, шаҳардаги барча маҳаллалардаги дренажларни ишга тушириш борасида ҳам тегишли ишлар олиб борилиши белгиланиб, масалага ечим топилди.

Шунингдек, учрашувда туманнинг “Бунёдкор” қишлоғида яшовчи фуқаро Аҳмаджон Йўлдошев ногиронлиги туфайли аравачага муҳтожлиги бўйича узоқ вақт давомида кўплаб идораларга мурожаат қилганлиги, аммо ҳеч ким ёрдам бера олмаганлиги ҳақида мурожжат қилди. А.Йўлдошевга ўша ернинг ўзидаёқ аравача тақдим этилди. Учрашувда мурожаатларнинг асосий қисми “Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида аҳолининг турар-жойлари бузилиши билан боғлиқ бўлиб, ер майдони ажратиш, яшаш учун шарт-шароитлар яратиш каби муаммоли ҳолатларни бартараф этишга қаратилди.

Оммавий қабулда фуқаролик паспортини олиш, йўл ва иншоотлар қурилиши, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик фаолияти ривожлантириш, банк кредит маблағлари ажратиш, электр энергияси таъминоти, аҳолини иш билан таъминлаш, пенсия ҳамда нафақа масаласи билан боғлиқ саволлар 1-сектор раҳбарининг диққат марказида бўлди.Учрашувда кўтарилган муаммо ва билдирилган таклифларнинг ҳар бири бўйича алоҳида рўйхат юритилди. Улар бўйича масъуллар бириктирилиб, мутасаддиларга қатъий бажариш муддатлари белгиланди.
Аҳоли мурожаатлари вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Бу каби қабуллар фуқароларнинг адолат излаб идорама-идора юриши, вилоят марказларига ёки пойтахтга овора бўлиб келиб-кетишининг олдини олиб, муаммони жойида ҳал қилиш имконини бермоқда. Энг муҳими, республика ва вилоят даражасидаги раҳбарларнинг халқ ҳузурига бораётгани қуйи тизимлардан ҳал бўлмаётган масалаларнинг ҳал қилинишига ёрдам бермоқда.
Халқ дардини тинглаб

Халқ дардини тинглаб

Халқ дардини тинглаб
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

expo
Боглиш маколалар