Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жойларда секторлар раҳбарларининг қабуллари давом этмоқда
03-04-2019 11:43 0 571 Рейтинг0 Чоп этиш

Жойларда секторлар раҳбарларининг қабуллари давом этмоқда

Жойларда секторлар раҳбарларининг қабуллари давом этмоқда

Давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудида Президент Халқ қабулхоналари аҳоли муаммоларини ҳал қилиш учун давлат бошқаруви органлари ва секторлар раҳбарларининг оммавий қабулларини ташкил қилмоқда.
Хусусан, куни кеча Фарғона вилояти иккинчи сектори раҳбари Садриддин Турдиев томонидан Бувайда туманида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.


Тумандаги 11 та маҳалла фуқаролар йиғини ушбу сектор ҳудудида бўлиб, ҳудудда 36 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.
Фуқаролар, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашган мазкур тадбирда мурожаатлар, асосан, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди. Уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Масалан, “Янгиқўрғон” қишлоғида яшовчи А.Ризаев тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, “Оқтом” қишлоғида яшовчи И.Ахмедов даволатиш ва ногиронлик белгилаш, “Шўртепа” қишлоғида яшовчи Э.Рахматуллаев хусусий мактабгача таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш, “Бандикушод” қишлоғида яшовчи Р.Усмонова фуқаролик судининг қароридан норози экани, “Ариқбўйи” қишлоғида яшовчи У.Сотволиев ногиронлик аравачаси билан таъминлаш, “Анҳор” қишлоғида яшовчи О.Тожибоева ишга жойлаштириш, “Беглар” қишлоғида яшовчи Ш.Мадиева махалла кўпригини таъмирлаш, “Урганжи” қишлоғида яшовчи Ш.Ахмедов мактаб ўқувчилари учун катта йўлдан ўтиш жойи ташкил этишда ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Жойларда секторлар раҳбарларининг қабуллари давом этмоқда

-Бир неча ой давомида буён турли ташкилотларга мурожаат қилдим, лекин ишга жойлаша олмадим. Сайёр қабул давомида Бувайда туманидаги 14-сонли мактабга ишга қабул қилиндим,- дейди ”Чўл” қишлоғида яшовчи Ф.Мамаризаева. -Зах сувлари кўтарилиб, дарахтлар қуримоқда, деворлар туламоқда. Бу ҳақда тегишли идораларга қилган мурожаатим ижобий ҳал этилмаяпти, - дея мурожаат қилди “Янгиҳаёт” қишлоғида яшовчи К.Юлдашев. Фуқаронинг мурожаати таалуқли идоралар вакиллари иштирокида ўрганилиб, чора-тадбир белгиланди. Сайёр қабулда шу каби кўплаб мурожаатлар кўриб чиқилиб, аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Бухорода қамоқхонадан қочиш учун 1,5 ой давомида ҳожатхона остидан лаҳм кавлаган 4 маҳбус қўлга тушди

Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси мамлакатда биометрик паспортлар амал қилиши юзасидан расмий баёнот билан чиқди

Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мустақил омбудсман ташкил этилади

expo
Боглиш маколалар