Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Турк Элчи М.С.Эр Ўзбекистон баракали замин... Марказий Осиёнинг юрагида стратегик аҳамиятга молик юрт экан
05-03-2019 17:52 0 1274 Рейтинг1 Чоп этиш

Турк Элчи М.С.Эр Ўзбекистон баракали замин... Марказий Осиёнинг юрагида стратегик аҳамиятга молик юрт экан

Туркиянинг Тошкентдаги элчиси Меҳмет Суреййа Эр Туркия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 27 йил тўлиши муносабати билан матбуот вакилларига баёнот берди.

Турк Элчи М.С.Эр Ўзбекистон баракали замин... Марказий Осиёнинг юрагида стратегик аҳамиятга молик юрт экан

Элчи М.С.Эр икки юрт ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилишини кўзда тутган Протоколнинг 1992 йил 4-март куни имзолангани, бу санадан сўнг ўтган 27 йил мобайнида икки давлат муносабатларининг “Стратегик ҳамкорлик” даражасига эришиши иккала қардош мамлакат учун ҳам ифтихор манбаи эканини билдирди.

Ўзбекистон халқининг Туркияни Ўзбекистон мустақиллигини тан олган биринчи мамлакат эканини орадан ўтган 27 йилга қарамай, ҳечам унутмаганини таъкидлаган Элчи М.С.Эр,“Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 30-апрель куни Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистон Олий Мажлисига мурожаатида ҳам ифода этганларидек, Ўзбекистоннинг 1991 йил 31-август куни ўз мустақиллигига яна бир бора эришиши худди ўзбек қардошларимиз сингари турк халқи учун ҳам буюк ифтихор манбаи бўлди. Кейинги жараёнларда турк Ҳукуматлари Ўзбекистоннинг кучайиб, ривожланишига ҳайриҳоҳ бўла олиш учун бутун имконларини сафарбар қилдилар” – деди.

Орадан ўтган 27 йил мобайнида икки юрт ўртасида кўпгина соҳада юздан ортиқ битимлар имзоланганини ёдга олган Элчи М.С.Эр 1996 йилда имзоланган “Абадий дўстлик ва ҳамкорлик” Битимининг ҳозирги кунда ҳам ўз қадри ва мазмунини сақлаб қолганини, Битимнинг ўз номи билан, аслида абадий бўлмиш дўстликнинг аҳдномаси хусусиятига эга эканини айтиб ўтди.

Президент Режеп Таййип Эрдўған ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва қардошлик ҳақи икки юрт муносабатларининг “Стратегик ҳамкорлик” даражасига етишида муҳим роль ўйнаганини белгилаган Элчи М.С.Эр, “2017 йил октябрь ойида жаноб Ш.М.Мирзиёевнинг давлатимизга амалга оширган ташрифи ва муҳтарам Президентимизнинг ўтган йил апрель ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташифлари икки давлат муносабатлари жиҳатидан тарихий бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилди” – деди.

Бундан ташқари Элчи М.С.Эр Ўзбекистоннинг 33 миллиондан ортиқ ёш ва динамик аҳолиси, бой табиий манбалари ва баракали замини ҳамда бошқа 4 Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон билан чегараси бўлмиш ягона давлат экани хусусияти билан Марказий Осиёнинг юрагида стратегик аҳамиятга молик юрт эканини, Президент Мирзиёевнинг узоқни кўра олиш қобилияти билан юритаётган етакчилигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳам ижобий таъсири биланЎзбекистон минтақавий тинчлик, хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликнинг ўрнатилиши борасидаташлаётган бунёдкор қадамларнинг ҳам бизнинг давлатимизда, ҳам халқаро ҳамжамиятда яқиндан кузатиб борилаётганини билдирди.

Президент Р.Т.Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида тузилиши ҳақида келишиб олинган Стратегик ҳамкорлик олийкенгаши 1-йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йилда Туркияга ташриф этишининг кўзда тутилаётганини билдирган Элчи М.С.Эр, мазкур Олий кенгаш йиғилишининг Ўзбекистон билан кўпгина соҳада давом этиб келаётган ҳамкорликни стратегик шериклик истиқболи орқали чуқурлаштиришини, Туркиянинг инсонпарвар ва ташаббускор ташқи сиёсати мақсадлари доирасида Марказий Осиё ва унинг ташқарисида тинчлик, хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликнинг бардавом бўлишида Ўзбекистон билан яқиндан ишлашни давом эттиришини ифодалаб ўтди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Жиззах: Ободлик манзили

Туркияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Йил давлат арбоби”, деб топилди

“Свет” нархи камида 3 йил ўзгармайди

“Йўл ҳаракати қоидалари”га ўзгартириш киритилди

expo
Боглиш маколалар