Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон делегациясини қабул қилди
20-02-2019 12:34 0 761 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон делегациясини қабул қилди

Бугун, 20 февраль куни Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Покистон Қуруқликдаги қўшинлари Бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант генерал-лейтенант Надим Раза бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон делегациясини қабул қилди

Икки томонлама ушрашув доирасида минтақада хавфсизликни таъминлаш, мамлакатлараро ҳарбий ва ҳарбий техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ҳарбий таълим соҳасида мақсадли алоқаларни юқори поғонага кўтариш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Икки мамлакат мудофаа идоралари ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга кўтариш, манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 21 февраль куни Тошкенда Марказий ва Жанубий Осиё Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиқларининг навбатидаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон қуролли кучлари бош штаби бошлиқлари, Қирғизистон Республикаси қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари, АҚШ Қуролли Кучлари ЦЕНТКОМ қўмондони иштирок этади.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО” АЖ бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси олий мажлиси сенатига сайланди

Путин Конституцияга қандай ўзгартиришларни киритмоқчи?

Олий таълим муассасаларига оид 55 қўшма дастурдан 23 таси Темпус/Erasmus+ лойиҳаси

«Toyota» учар такси ишлаб чиқариш учун қарийб 400 млн доллар сармоя ажратади

expo
Боглиш маколалар