Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ички ишлар Академияси ва Ҳиндистоннинг криминалистика университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
16-02-2019 12:44 0 677 Рейтинг2 Чоп этиш

Ички ишлар Академияси ва Ҳиндистоннинг криминалистика университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

Ички ишлар Академияси ва Ҳиндистоннинг криминалистика университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси делегацияси жорий йилнинг 11-14 февраль кунлари Ҳиндистоннинг Гужарат штатида бўлиб ўтган Полиция академиялари Халқаро ассоциациясининг саккизинчи конференциясида иштирок этди.

“Киберхавфсизлик ва кибержиноятларга қарши курашиш” мавзусига бағишланган бу галги тадбирга Гужарат Криминалистика Университети мезбонлик қилди. Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон ИИВ Академияси Полиция академиялари Ҳалқаро ассоциациясининг аъзоси ҳисобланади. Мазкур конференцияда Ўзбекистон вакиллари билан бир қаторда Австралия, Буюк Британия, Бразилия, Испания, Камбоджа, Македония, Мьянма, Монголия, Қувайт, Саудия Арабистони, Тайвань каби дунёнинг 40 га яқин мамлакатларидан ташриф буюрган полиция олий ўқув юртлари делегациялари иштирок этдилар.
Ички ишлар Академияси ва Ҳиндистоннинг криминалистика университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

Конференция доирасида ИИВ Академияси делегацияси бир қатор хорижий давлатлар вакиллари билан музокаралар ўтказиб, ўзаро ҳамкорлик алоқалари истиқболларини муҳокама қилдилар.
Жумладан, тадбир давомида Ўзбекистон ИИВ Академияси ва Гужарат Криминалистика Университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Гужарат криминалистика Универститети 2008 йил 30 сентябрда ташкил этилган бўлиб, мазкур соҳага ихтисослашган дунёдаги дастлабки Университет ҳисобланади.
Ички ишлар Академияси ва Ҳиндистоннинг криминалистика университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*