Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида, савдо-иқтисодий, транспорт,инновация,божхона, ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди
07-12-2018 13:47 0 905 Рейтинг0 Чоп этиш

Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида, савдо-иқтисодий, транспорт,инновация,божхона, ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди

Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида, савдо-иқтисодий, транспорт,инновация,божхона, ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 6 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган норасмий мажлисида иштирок этди. Бу хақида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати нашри хабар қилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин кутиб олди.

Президентимиз жорий йил 28 сентябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этган эди. Ўтган даврда мамлакатимиз МДҲ доирасида ўнта тармоқ бўйича ҳамкорликка қўшилди. Ўзбекистон ташкилот Парламентлараро ассамблеясининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди, Ўсимликлар карантини бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Фан-техника ва инновация соҳаларида ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгаш, Агросаноат мажмуи масалалалари бўйича кенгаш, Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича комиссия, МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгаши, МДҲнинг хизматлар бўйича эркин савдо ҳудуди тўғрисида битимини ишлаб чиқишга оид юқори даражали ишчи гуруҳ ва бошқа органлар фаолиятига қўшилди.
Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида, савдо-иқтисодий, транспорт,инновация,божхона, ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон МДҲ маконида ўзаро бозорларни шакллантириш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, халқаро ва минтақавий транспорт йўлакларидан самарали фойдаланиш тарафдоридир.

Учрашувда Ҳамдўстлик давлатларининг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, транспорт-коммуникация салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шунингдек, хавфсизликни мустаҳкамлаш, замонавий хатар ва таҳдидларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш масалаларига эътибор қаратилди.

Гуманитар, таълим ва туризм соҳаларида алмашувларни изчил давом эттириш зарурлиги таъкидланди.Томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси келаси йил МДҲда ҳамраис, 2020 йилда эса МДҲ Давлат раҳбарлари саммитига мезбон бўлади.

МДҲ норасмий саммити доирасида Президентимиз қатор давлат раҳбарлари билан икки томонлама суҳбатлар ўтказди. Уларда 2018 йилда самарали шерикликнинг асосий якунлари ва келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Шу билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербург шаҳрига ташрифи якунига етди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар