Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда яна битта сиёсий партия ташкил этилади
14-11-2018 12:55 0 293 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистонда яна битта сиёсий партия ташкил этилади

Ўзбекистонда яна битта сиёсий партия ташкил этилади

Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан экологик партия ташкил этиш бўйича мамлакатимиз фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳи шаклланди. Бу хақида ЎзА нашри хабар қилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда 4 та сиёсий партия – Ўзбекистон Халқ-демократик партияси, «Миллий тикланиш» демократик партияси, «Адолат» социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати фаолият юритмоқда.

Мазкур партиялар ўз ғоялари билан сиёсий майдонга чиққан. Масалан, ўзини пенсионерлар, кам таъминланган аҳоли қатламлари манфаатлари ҳимоячиси сифатида намоён этувчи ХДП уларнинг турмуш даражасини ошириш, ижтимоий фаоллигини кучайтириш каби ғояларни амалга ошириш бўйича сайловчиларига ваъда берган.

«Миллий тикланиш» демократик партияси миллий мерос ва қадриятларни тиклаш, уларни янада бойитиш, туризм соҳасини ривожлантириш каби ғояларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

«Адолат» СДП эса ижтимоий адолат, илм-фан, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш йўналишларини ўз ичига олган мақсад ва вазифаларни олға сурган.

Мамлакатдаги етакчи партия ҳисобланмиш ЎзЛиДеП тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатини ҳимоя қилишни қўллаб-қувватлаган.

Ўзбекистон Экологик ҳаракати аҳолининг экологик маданиятини ошириш билан боғлиқ барча юмушларни ўз зиммаларига олишган.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар қандай сиёсий партия ёки ҳаракат замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади. Шу билан бирга, замон талаби билан улар такомиллаштирилиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан экологик партия ташкил этиш бўйича мамлакатимиз фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳи шаклланди. Хўш, янги ташкил этилаётган партия қандай ғоялар ва қандай ном билан сиёсий майдонга чиқмоқда? Сайтимизни кузатиб боринг, бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Юртимизда телевизорлар ишлаб чиқариш корхонаси яна биттага кўпайди

Қорақалпоғистонда фуқаро 20 та тарихий кўза топиб олди. Лекин ҳеч ким муносабат билдирмаяпти

GM Uzbekistan Chevrolet Tracker кроссоверига буюртмалар қабул қилишни бошлади

Электорон аукцион ўтказиш натижалари қандай бўлмоқда? Соҳа раҳбарияти ҳисобот берди.

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте