Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Фарзанд учун рахмат, сизга!
25-10-2018 14:08 0 838 Рейтинг1 Чоп этиш

Фарзанд учун рахмат, сизга!

Фарзанд учун рахмат, сизга!

Аввало уйи тинч бўлсин, йигитнинг. Уйда осудалик, тўкинлик бўладиган бўлса ишида унум ва барака бўлади. Бу номалар қонунларда ёзилмагануу аммо йиллар синовидан ўтган хаётий танлов. Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти ҳам йўл патруль хизмати инспекторларининг оилавий шароитларини яхшилашга, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришга ва шу орқали иш самарадорлигини оширишга, ходимларнинг ўз касбларига бўлган қизиқишларини орттиришга ҳаракат қилишмоқда.

Бугун, 25-октябрь ички ишлар органлари ходимлари куни. Бу байрам республикамизда кўтаринки руҳда кенг нишонланмоқда. Айнан шу байрам арафасида йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг хизматда алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги буйруғи эълон қилинди.

Эрта тонгдан бошқарма ходимлари навбатдаги тантанали йўриқномага йиғилишди. Йиғилганларга бошқарма бошлиғининг буйруғи ўқиб эшиттирилди. Буйруқ ўқилиши асносида бошқарма бошлиғи полковник Ш.Умаров мукофотланган ҳар бир ходимга алоҳида миннатдорчилик билдириб, қолганларни ҳам улардан ўрнак олишга чақирди.

-Бу йилги касб байрамини биз бутунлай ўзгача тарзда нишонлашга қарор қилдик,-дейди Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ кадрлар бўлими бошлиғи, майор Адҳам Исмоилов.- Шу сабабли байрам билан фақатгина ибрат кўрсатган ходимларни эмас, шу билан бир қаторда уларнинг ота-оналарини ҳам табрикладик. Бунинг учун мукофотланган ҳар бир хонадонга ташриф буюриб, ходимларимизнинг ҳам яшаш шароитлари, турмуш тарзлари билан танишмоқдамиз. Оила аъзолари билан суҳбатлашямиз. Шунингдек, бошқармамиз томонидан ажратилган совғаларни ва ота-оналари номига ёзилган ташаккурномаларни топширямиз. Шундай фарзандни тарбиялаб вояга етказганлари учун уларга миннатдорчилик билдирдик.

Йиллар давомида оқ ювиб, оқ тараган фарзанди эл-юрт корига ярайдиган мард ва намунали осойишталик посбони бўлиб етишганини кўриш ота-она учун қанчалик мароқли эканлигини, боз устига фарзанди туфайли ўзи ҳам ташаккур эшитиши нақадар ҳузурбахш туйғу эканлигини тўлиқ таърифлаб беришга тил ожиз. Буни фақатгина фарзанди ортидан рахмат эшитаётганларгина билишади ва хис этишади. Шундай экан оқил ва доно фарзандлар кўпаяверсин, юртимиз эса тинч осойишта бўлсин.
Рустам Асқаров


Суратларда тантаналардан лавҳалар.

Фарзанд учун рахмат, сизга!

Фарзанд учун рахмат, сизга!

Фарзанд учун рахмат, сизга!

Фарзанд учун рахмат, сизга!

Фарзанд учун рахмат, сизга!

Фарзанд учун рахмат, сизга!

Фарзанд учун рахмат, сизга!

Фарзанд учун рахмат, сизга!
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар