Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда янги вазирлиги ташкил этилади
24-10-2018 11:34 0 782 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда янги вазирлиги ташкил этилади

Ўзбекистонда янги вазирлиги ташкил этилади

Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ 2018-2020 йилларда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, электр тармоқларини модернизация қилиш, электр энергияси ҳисоби ва истеъмолини назорат қилишни такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Бу хақида Адля вазирлиги Хуқуқ тарғибот ижтимоий канали хабар қилмоқда.

Йўл харитасига асосан: қиймати 2,6 миллиард АҚШ доллари бўлган умумий қуввати 1 984 МВт га тенг 7 та инвестициявий лойиҳа амалга оширилади ва йилига умумий узунлиги 7,1 минг километр бўлган янги электр тармоқларини қурилади ва мавжудлари реконструкция қилинади, 2 500 та трансформатор пунктлари ўрнатилади ва модернизация қилинади.

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига 7 миллион истеъмолчилар уланади, 2021 йил якунига қадар ушбу тизимга уланиш қамрови абонентлар умумий сонининг 100 фоизигача етказилади. “Обод қишлоқ” Давлат дастурини амалга ошириш учун жалб қилинган халқаро молия институтлари қарз маблағларининг 100 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган қисми паст кучланишли электр тармоқларини қуриш ва модернизация қилишга йўналтирилади.

Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш бўйича Комиссия ташкил этилди.

Комиссияга қуйидагилар топширилиб, ишлаб чиқариш қувватларини 2030 йилгача 20 минг мВтга етказиш бўйича узоқ муддатли инвестициявий дастурни 2019 йил 1 майга қадар ишлаб чиқиш, 2019 йил 1 мартга қадар электр энергиясини узатишда давлатнинг тўлиқ назоратини сақлаб қолган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотишни ташкил этишнинг замонавий схемасини ишлаб чиқиш юкланди. Бунда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш (сотиш) корхоналарига хусусий ҳамда хорижий тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинади, ишлаб чиқарувчи корхоналардан тўғридан-тўғри танлов асосида электр энергиясини сотиб олишнинг улгуржи бозори босқичма-босқич ташкил этилади.

2019 йил 1 апрелга қадар электр энергетикаси тармоғига хусусий секторни жалб қилишни рағбатлантирувчи, электр энергиясининг жорий ва капитал харажатларини қоплашга асосланган электр энергияси тарифларини ҳисоблаш методологиясини тайёрлаш ва тасдиқлаш, 2019 йилда электр энергетикаси тармоғи корхоналарининг корпоратив облигацияларини чиқариш ва халқаро бозорларга жойлаштириш, 2018 йил 1 декабрга қадар электр энергетикаси тармоғида давлат-хусусий шерикликнинг норматив-ҳуқуқий базаси, тартиб-таомиллари ва регламентини ишлаб чиқиш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш, 2018 йил 15 декабрга қадар Энергетика вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги Президенти Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бундан ташқари Қарорга мувофиқ халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда Навоий вилоятида қуввати 100 мВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилади.

“Тошкент шаҳридаги тарқатиш тармоқларини узоқ муддатли ижарага бериш” лойиҳаси амалга ошириб, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ гидроэлектрстанциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси учун тўлов истеъмолчилар – жисмоний шахслар учун якуний тарифнинг 85 фоизи миқдорида шаклланадиган тариф бўйича амалга оширилиши белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига икки ой муддатда “МЭИ” Миллий тадқиқот университети” (Россия Федерацияси) Федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси филиалини ташкил қилиш бўйича таклиф киритиш вазифаси юкланди ва муқобил электр энергияси ишлаб чиқарувчиларини ягона энергетика тизимига улаш тартибини такомилаштириш ва лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширишни назарда тутувчи Қонун ишлаб чиқилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

2 ойлик келин ўз эрини дазмол шнури билан ўлдиртирди

“МЕҲР-2”: Ироқдан 64 бола юртимизга олиб келинди

Антиқа алдов фирибгарнинг ўзини темир панжара ортига равона қилди

expo
Боглиш маколалар