Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲ давлатлари мудофаа идоралари раҳбарлари билан учрашди
12-10-2018 15:41 0 369 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲ давлатлари мудофаа идоралари раҳбарлари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲ давлатлари мудофаа идоралари раҳбарлари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган МДҲга аъзо давлатлар мудофаа идоралари раҳбарларини қабул қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Учрашувда Озарбайжон мудофаа вазири З.Гасанов, Арманистон мудофаа вазири Д.Тоноян, Беларусь мудофаа вазири А.Равков, Қозоғистон мудофаа вазири Е.Ермекбаев, Россия мудофаа вазири С.Шойгу, Тожикистон мудофаа вазири Ш.Мирзо, Қирғизистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Р.Дуйшенбиев ва МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши котиби Ю.Дашкин иштирок этди.

Президентимиз делегациялар раҳбарларини қутлар экан, МДҲ Мудофаа вазирлари кенгашининг мажлиси илк бор Тошкентда ўтказилаётгани мамлакатимизнинг Ҳамдўстлик фаолиятидаги иштироки янги босқичга кўтарилганидан далолат эканини таъкидлади.

Ўтган йилда Ўзбекистон Ҳамдўстликнинг иқтисодиёт, энергетика, фан ва инновациялар, жиноятчиликка қарши курашиш каби соҳаларда ҳамкорлик бўйича 10 дан ортиқ тармоқ органларига қўшилди.

Учрашувда МДҲ доирасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни, шу жумладан, идоралараро шерикликни янада кенгайтириш, икки ва кўп томонлама тадбирлар ўтказиш, ҳарбий кадрларни профессионал тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг, жумладан, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

МДҲ мамлакатлари мудофаа идоралари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ўз давлат раҳбарларининг саломи ва эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистонда Қуролли Кучларни модернизация қилиш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга, шунингдек, мамлакатимизнинг минтақада хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга доир ташаббусларига юксак баҳо берилди.

Мудофаа идоралари ўртасида томонларни қизиқтираётган масалалар бўйича конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлик билдирилди.

Учрашув якунида давлатимиз раҳбари МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши мажлиси ишига муваффақият ва самарали натижалар тилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртанги қишга бугунги хайдовчи тайёрми?

Тадбиркор аёл

Йўловчиларни лицензиясиз ташиш, қонунга ҳилоф

Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Швейцарияга бориши кутилмоқда

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте