Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон ва Қирғизистон тенг ер майдонлари билан алмашади
14-08-2018 17:43 0 652 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон ва Қирғизистон тенг ер майдонлари билан алмашади

Ўзбекистон ва Қирғизистон тенг ер майдонлари билан алмашади

Ўзбекистон ва Қиғизистон тенг бўлакли ер майдонлари билан алмашади, бу ҳақида томонлар чегарани делимитация қилиш жараёнида келишиб олишган, Russia Today нашрига таяниб asr.uz хабар қилади.

Келишувга кўра, Қирғизистон Ўзбекистонга “Барак” эксклавини беради, Ўзбекистон эса Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Қорасув туманидаги Оқ-Тош қишлоғига чегарадош бўлган ҳудуддан ушбу эксклавга тенг майдонни ажратиб беради.

Хабарда айтилишига кўра, маҳаллий аҳоли давлатлараро комиссиянинг ушбу қарорига рози бўлган.

Чегарани демаркация ва делимитация қилиш давлатлараро комиссиянинг сўнгги учрашуви 1-7 август кунлари Фарғонада бўлиб ўтган эди. Комиссия кун тартибида ҳали яна иккита анклав масаласини кўриб чиқиш турибди: Шохимардон ва Газнов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларида сўнгги 10 йил давомида илк бор ижобий натижага ўтган йил Давлат чегараси ҳақидаги дастлабки шартнома имзоланганидан кейин эришилган эди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

Ўзбекистон Президентининг туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги иштирокига доир

expo
Боглиш маколалар