Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди
06-07-2018 10:34 0 417 Рейтинг0 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этиш учун 6 июль куни ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик азалий қардошлик, яхши қўшнилик ва ўзаро ҳурмат руҳида ривожланмоқда. Айниқса кейинги икки йилда ўзаро алоқалар барча соҳаларда янада фаоллашди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 22-23 март кунлари Қозоғистонга давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очди. Ушбу ташриф чоғида эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон мустақил тараққиёт йўлини бир даврда бошлаган. Бугун мамлакатларимиз ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўймоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси муваффақиятли амалга оширилмоқда. Президент Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистон халқига жорий йилги мурожаатида мамлакатни модернизация қилишнинг учинчи босқичи белгилаб берилди.

Қозоғистон мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий соҳадаги муҳим шерикларидан биридир. Ўзбекистон қўшни мамлакатга табиий газ, автомобиллар ва транспорт воситалари, минерал ўғитлар, тўқимачилик, электротехника ва қурилиш материаллари, мева-сабзавот ва бошқа кўплаб товарлар, турли хизматлар экспорт қилади. Қозоғистондан юртимизга нефть, металл, ун, ёғ-мой маҳсулотлари келтирилади.

Мамлакатимизда Қозоғистон капитали иштирокида тузилган қарийб 230, Қозоғистонда Ўзбекистон ишбилармонлари билан ҳамкорликда ташкил этилган 130 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Қозоғистонга ташрифи доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

Журналистлар ижодий уюшмаси: Ҳоким ўринбосари қонун олдида жавоб бериши шарт

expo
Боглиш маколалар