Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси якунлари муҳокама қилинди
29-03-2018 09:34 0 416 Рейтинг2 Чоп этиш

Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси якунлари муҳокама қилинди

Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси якунлари муҳокама қилинди

Халқаро пресс-клубда Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуидаги юқори даражадаги Тошкент конференцияси якунларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев, БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Н.Герман, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ва бошқалар «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуидаги конференция минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг янги даврини бошлаб берганини алоҳида таъкидлади. Қабул қилинган Тошкент декларацияси Афғонистон ҳукумати ва бошқа сиёсий кучлар ўртасида муроса, терроризм ва наркотикларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, минтақавий иқтисодий ҳамкорликнинг барча муҳим жиҳатларини қамраб олгани қайд этилди.

Марказий Осиё давлатларининг ташқи сиёсати, иқтисодий фаолияти бир-бири билан узвий боғлиқдир.

Шу маънода, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ташқи сиёсат минтақа давлатлари, хусусан, Афғонистон учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, Афғонистонда қарийб 40 йилдан буён давом этаётган тўқнашувлар кўплаб одамлар қурбон бўлиши, мамлакат иқтисодиётининг издан чиқишига олиб келди. Ушбу можарога ташқи кучларнинг аралашуви вазиятни янада кескинлаштирди. Тошкент конференцияси афғон муаммосини ҳал этишни амалий руҳда муҳокама қилиш, биргаликда умумий ечим ишлаб чиқиш йўлида муҳим қадам бўлди.

Тадбирда олдиндан ҳеч қандай шартлар қўймасдан, тўғридан-тўғри музокара ўтказишнинг аҳамияти, бунда жаҳон ҳамжамиятининг якдил қарашга эга экани хусусида сўз юритилди.

– Афғонистон масаласига бағишлаб кўплаб музокаралар, учрашувлар ўтказилган, бироқ Тошкент анжумани уларнинг ҳеч бирини айнан такрорламайди, – деди сиёсат фанлари доктори Алишер Файзуллаев. – Афғонистон муаммосини ҳал этишда иштирок этаётган давлат ва ташкилотларнинг бир-биридан фарқли ёндашувлари, таклифлари бор. Шунга қарамасдан, Тошкент конференцияси уларни ягона мақсад сари бирлаштириб, бир даврада жамлади. 26-27 март кунлари бўлиб ўтган анжуман афғон халқи учун таҳдидлар эмас, тинчликка эришиш имконияти сифатида намоён бўлди. Ушбу конференция қўшни мамлакат учун Марказий Осиё ва жаҳон эшикларини очиб берадиган қадам бўлганига ишончимиз комил.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Миромон, болажоним менинг Унинг ҳар бир ютуғи менинг кичик ғалабамдир!

Нур қайтаргич керак (ми)...?

Ислом Каримов ҳақида “Олов тутган одам” номли роман ёзилди

Перм ўлкаси губернатори Ўзбекистон фуқаросини мукофотлади

expo
Боглиш маколалар