Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Афғонистон бўйича конференция очилишида Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари сўзга чиқади
06-03-2018 10:34 0 530 Рейтинг1 Чоп этиш

Афғонистон бўйича конференция очилишида Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари сўзга чиқади

Афғонистон бўйича конференция очилишида Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари сўзга чиқади

Афғонистон бўйича конференция очилишида Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари сўзга чиқади.

Шунингдек, БМТ бош котиби ҳамда қатор давлатлар ТИВ раҳбарлари анжуманда қатнашиш учун таклиф қилинган.

26−27 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик ва минтақавий алоқалар соҳасида ҳамкорлик» Тошкент халқаро анжумани очилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Ашраф Ғани сўзга чиқади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатди.

Анжуманда иштирок этиш учун БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Тадамити Ямамота, Европа кенгашининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий комиссари Федерика Могерини, шунингдек Хитой, Россия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари таклиф қилинган.

Тошкентдаги анжуман 28 февраль куни Афғонистон пойтахтида ўтказилган «Кобул жараёни» иккинчи йиғилишдан сўнг ташкиллаштирилиб, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича халқаро жамоатчилик томонидан қўлланилаётган чораларни кучайтиришнинг мантиқий давоми бўлади.

Форум қатнашчилари Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида ҳеч қандай шартларсиз тўғридан-тўғри музокараларни тез орада бошлаш зарурати ҳақида минтақавий ва глобал даражадаги нуқтаи назарларни билдиришлари кутилмоқда.

Конференция якунлари бўйича Тошкент декларациясини қабул қилиш режалаштирилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

“АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига дақиқалар қолди

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

expo
Боглиш маколалар