Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!»
27-02-2018 10:28 0 550 Рейтинг1 Чоп этиш

«Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!»

«Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!»

Биз фасллар келинчаги баҳорни, бетакрор шодиёна — Наврўзни қишнинг ўрталариданоқ соғина бошлаймиз. Булутлар биқинидан қуёш кўринганда энтикиб қўйишимиз ҳам, димоғимиз мусаффо ҳавони туйганда вужудимиз яйраб кетиши ҳам ана шу соғинч туфайлидир. Зеро, одам боласи туғилганидан бошлаб кўклам куртаклари сингари тирикликка, яшашга интилади. Энг қадимий, асл миллий байрам — Наврўз ана шу хислатларни ўзида мужассам этган гўзал айёмдир деб ёзади Xs.uz
Давлатимиз раҳбарининг ўтган ҳафтада эълон қилинган “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори бағрикенглик, меҳр-оқибат, саховат, мурувват каби халқимизга хос хислатларни янада ёрқинроқ тарғиб этишга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу ҳужжатда Наврўз байрамини пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, барча шаҳар, туман, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайиллари шаклида юқори даражада ўтказишга қаратилган, “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларига урғу берилиши юртдошларимиз томонидан зўр мамнуният билан кутиб олинди. Бу ҳақда улардан айримларининг фикрлари билан қизиқдик.

Баҳодир ЙЎЛДОШЕВ,

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, режиссёр:

— Президентимизнинг ушбу қарорида Наврўзни халқ сайли тарзида ўтказишга алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Чиндан ҳам, бу шодиёна орқали одамлар орасида ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш, бир-бирини йўқлаб, кўмаклашишдек эзгу ғоя улуғланади. Мисол учун, сумалак тайёрлаш асносида қўни-қўшниларнинг бир жойда жам бўлиши, ўзаро диллашуви, фарзанд ва набираларининг дошқозон атрофида шеъру қўшиқлар айтиши ҳамжиҳатликка хизмат қилади. Шунинг учун бўлса керак, мазкур айём минг йиллар давомида эъзозлаб келинади, табиатимиз ва одатимиздан ажратиб бўлмайдиган, энг қадимий ва энг севимли, чиндан ҳам, ҳақиқий халқ байрами сифатида қадрланади.

Анор ОРИНБАЕВА,

Нукус шаҳридаги “Нур” маҳалла фуқаролар йиғини раиси:

— Қалбларга баҳор нафаси, қадимий Наврўз шукуҳи ина бошлаган шу кунларда юртдошларимиз ён-атрофга, кўча-хиёбонларга оро беришга киришди. Шу боис давлатимиз раҳбарининг “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорини кўтаринки руҳда кутиб олдик. Маҳалламизда 1411 оилада 6300 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Улар билан баҳамжиҳат ташкилий ишларни амалга оширишга киришдик. Хусусан, уюшқоқликда ҳашар ўтказиш, ҳудудимизда жойлашган, халқ сайли ўтказиладиган Нукус темир йўл вокзали атрофларини, барча кўчани обод қилишни маҳалламиз фаоллари билан белгилаб олдик. Бундан ташқари, Меҳрибонлик, Саховат, Мурувват уйлари, кам таъминланган оилалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам кўмак бериш бўйича маслаҳатлашаяпмиз.

Қаҳрамон МАЪМУРЖОНОВ,

Тошкент вилояти, Зангиота тумани,

“Обод турмуш” маҳалла фуқаролар йиғини фаоли:

— Бугун Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, маънавий қадриятларимизга эътибор, келажак ворислари учун яратилаётган шарт-шароит ва ғамхўрлик, аҳоли саломатлигини асраш борасидаги туб бурилиш — буларнинг барчаси инсон қадри улуғланаётганининг, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилаётганининг ифодасидир. Президентимиз ташаббуси билан Наврўз байрамининг халқ сайли сифатида нишонланиши айни муддао. Мазкур ҳужжатга кўра, барча шаҳар ва қишлоқларда Наврўзнинг тарихи, мазмуни ҳамда фалсафасини, ушбу байрамни ўтказиш билан боғлиқ урф-одатлар, қадрият ва анъаналарнинг моҳияти ҳамда аҳамиятини ўзида мужассам этган оммавий сайиллар ўтказилиши ҳам ҳар томонлама ибратдир. Қолаверса, бу кунларда ёрдамга муҳтож инсонлар, кексалар, ногиронлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз кўмак бериш, жамиятда ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган савоб ишлар, хайрия тадбирлари ва оммавий ҳашарларни амалга ошириш юртимиз равнақига хизмат қилиши, шубҳасиз. Қолаверса, булар орқали ёшлар эзгуликка ошно бўлишади, қадриятлар бардавомлиги таъминланади.

Раҳматилла КАРИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси,

Тошкент шаҳри, Учтепа тумани:

— Давлатимиз раҳбарининг қарори билан жорий йилги Наврўз сайилларида фольклор санъатининг энг яхши намуналарига кенг ўрин бериш, ҳунармандлик кўргазмаларини ташкил этиш, ибратли оила, ибратли маҳалла, ибратли мактаб, моҳир бахши, моҳир лапарчи йўналишлари бўйича кўрик-танловлар ўтказиш, адабий-бадиий учрашувлар, китоб байрамлари ташкил этилиши ҳам ўзига хос янгиликдир.

Наврўз ҳаммамизни беғубор орзулар, мусаффо ниятлар қилишга ундайди. Зотан, инсон ҳар доим орзу-ҳаваслар оғушида яшайди. Айниқса, бизнинг болажон халқимиз фарзанд туғилганда яхши ният билан кўчат ўтқазади. Фарзандининг беғубор орзулари ижобат бўлишини астойдил истайди. Қисқача айтганда, зурриётининг ёрқин келажаги учун яшайди. Муҳими шундаки, эртанги кун эгаларига бундай ғамхўрлик билан қараш бугун давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилди. Бу борада қабул қилинган қарорлар, жумладан, болалар тарбиясига боғча ёшиданоқ жиддий аҳамият қаратишга оид саъй-ҳаракатлар, энг чекка қишлоқларда ҳам мактабгача таълим муассасалари бунёд этишга киришилгани қалбларимизга туганмас қувонч олиб кирди.

Бинобарин, Наврўз нафақат эзгу тантаналар шодиёнаси, шу билан бирга, яратиш, яшнатиш, бунёдкорлик айёми ҳамдир. Айни пайтда бундай ишлар юртимизни жаҳонга танитишда ҳам муҳим омил саналади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

expo
Боглиш маколалар