Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларидаги девор бузиб ташланди
22-02-2018 16:36 0 552 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларидаги девор бузиб ташланди

Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларидаги девор бузиб ташланди

Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти билан Тожикистоннинг Сўғд вилоятини боғлаб турувчи “Саразм-Жартепа” назорат-пунктидаги катта девор бузиб ташланди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи” га таяниб zamin.uz

ca-news.orgнинг ёзишича, деворни бузиш маросимида ҳар икки давлат чегарачилари делегациялари иштирок этди. Икки давлат сарҳадидаги мазкур тўсиқ 2010 йилда қурилган бўлиб, унинг баландлиги 3 метр ва узунлиги 10 метрга тенг эди.

Тожикистон давлат ҳокимияти вакилларининг қайд этишича, мазкур пунктда терминал, меҳмонхона ва автотураргоҳ барпо қилинади.

Панжикент тумани Саразм қишлоғида яшовчи Осим Жамоловнинг айтишича, маҳаллий аҳоли чегарадаги ўзгаришларни бир-бирига қўшни икки мамлакат ўртасидаги алоқалар янада яхшиланиб бораётганининг яна бир тасдиғи деб билади.

Тожикистонлик журналист Шоҳин Равшан эса айни пайтда Панжикентда Наврўз байрамига қизғин тайёргарлик кўрилаётганини таъкидлар экан, байрам тадбирларида Ўзбекистондан делегация ташриф буюриши ҳам кутилаётганини эътироф этди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Пойтахтимизда “Uz textile Exspo” кўргазмаси бошланди

Ўзбекистон ва Россия ...Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

Хотин-қизлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида самарали фаолият олиб бормоқда

Партиянинг Самарқанд шаҳри Регистон майдонида ўтказилган табдир юзасидан муносабати

expo
Боглиш маколалар