Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” номли китоб-альбомнинг тақдимоти
12-02-2018 10:05 0 775 Рейтинг2 Чоп этиш

“Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” номли китоб-альбомнинг тақдимоти

“Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” номли китоб-альбомнинг тақдимоти

Жорий йил 8 февраль куни “Туркистон” саройида “Ислом Каримов –мустақил Ўзбекистон асосчиси” номли китоб-альбом тақдимоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев китоб-альбомга ёзган сўзбошида шундай дейилган: “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби, муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб тайёрланган ушбу муҳташам китоб-альбомни сиз, азиз ўқувчилар эътиборига тақдим этиш шарафига муяссар бўлганимдан бахтиёрман ...

Ушбу муҳташам нашрга Ислом Абдуғаниевич билан замондош бўлиб яшаган, биргаликда фаолият кўрсатган дунёнинг атоқли давлат ва сиёсат арбоблари, халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари, чет эллик таниқли илм-фан, маданият ва бизнес олами намояндаларининг, шунингдек, мамлакатимиз жамоатчилиги вакилларининг фикрлари жамланган бўлиб, уларни умумий ва ягона бир хулоса бирлаштириб туради: Ислом Каримов бутун онгли ҳаёти ва фаолиятини ўз халқи ва Ватанига садоқат билан хизмат қилишга бағишлаган буюк шахс эди...

Айни вақтда Биринчи Президентимиз бошлаган улкан ишларни изчил давом эттириш ва янги босқичга кўтариш учун бор куч-ғайратимиз, билим ва тажрибамизни сафарбар этиш – барчамизнинг, бутун Ўзбекистон халқининг муқаддас ва шарафли бурчидир”.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, чет эл ваколатхоналари дипломатик корпуси, фан, техника ва маданият ходимлари, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Маърифий кечада Биринчи Президентимизнинг рафиқаси, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши аъзоси Татьяна Каримова, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов, академик Шавкат Иброҳимов, Биринчи Президентнинг синфдоши, профессор Шамсиддин Шаропов, Ўзбекистон Халқ артисти Гавҳар Зокирова, Ислом Каримов ҳақида роман яратган ёзувчи Луқмон Бўрихонлар сўзга чиқишди. Тадбир ниҳоясида мамлакатимиз машҳур санъат усталари иштирокида катта концерт бўлиб ўтди. Маърифий кеча барчада унутилмас таассурот қолдирди...

Тадбирдан кейин кутубхонада китоб-альбомни варақлар эканман, Биринчи Президентимиз ғоятда мазмунли ҳаёт ва фаолиятлари турли қирраларини ёритган ушбу нашр ҳам ўзига хос ажойиб ёдгорлик эканлигига амин бўлдим.
Ўз вақтида мен билан суҳбатлашган раҳматли академик Маҳмуд Мирзаев, Жиззах вилоятининг биринчи ҳокими Эркин Турсунов, генерал Неъматжон ака Иброҳимов, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Халқ шоирлари Эркин Воҳидов ва Абдулла Ориповлар, устоз ва дўстларим Турсунбой Тўйчиев, Ғайрат Машарипов, Талгат Гиниатуллин, Маҳмуд Абдурайимов, Фармон Омонов, Соиб Усмонов, Юрий Хайдуров, полковник Бахтиёр Ҳакимовлар Биринчи Президентимиз фаолиятининг турли қирралари ҳақида алоҳида завқ, шу билан бирга катта ҳайрат билан сўзлаб берардилар. У кишининг турли ажойиб инсоний фазилатлари ва сифатлари ҳақида гап борар экан, барчалари Ислом Абдуғаниевичнинг одамгарчилигини алоҳида қайд этар эдилар.

Таниқли забардаст чўлқувар Абдулҳай ака Тоиров, Турсунхон Умаров, Худоёрхон Латиповларнинг кўп дуосини олган, Виктор Хайдуровдай донишманд раҳбарнинг мактабини ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқарувчиси Зилемхон Ҳайдаров, китоб-альбомдан ўрин олган ўз хотираларида Биринчи Президентимизни эслаб, шундай деб ёзганлар:

“Ислом ака одамгарчиликни ғоят қадрлар эдилар. Вилоятларга борганларида оддий фермерлар, комбайнчилар, ўқитувчи ёки тадбиркорлар билан учрашганларида албатта уларнинг ҳар бири билан мириқиб гурунглашганлари кўпчиликка яхши маълум.
Ислом ака иш жадвали ўта тиғиз экани, доимо давлат ишлари билан банд бўлишларига қарамасдан, Президент девонида хизмат қиладиган ходимлар ҳақида ғамхўрлик қилишга ҳам вақт топар эдилар. Кимнингдир туғилган куни ёки ҳаётидаги муҳим воқеа ҳақида эшитиб қолса, дарҳол уни табриклаш, эзгу тилакларини билдиришга ҳаракат қилардилар. Ёки кимнингдир оиласида таъзия бўлиб қолса, дарров ҳамдардлик билдириш у кишига хос ибратли одат эди.
Биринчи Президентимиз кўп чиқишларида “Халқ ишончи – олий саодатдир”, деб таъкидлар эдилар. Ўзлари бир умр ана шу сўзларга амал қилиб яшадилар.”…

Мамлакатимизда Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси ва раҳбарлигида халқимизнинг асл фарзандлари Шароф Рашидович Рашидовнинг 100 йиллиги ва Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллиги катта тантана сифатида нишонланди. Бутун жаҳон ҳамжамияти бу тантаналар гувоҳи бўлди ва халқимиз улуғ аждодларини ардоқлашини, келажакни ўйлашини, “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” деган тамойилга асосан, Президентимиз Шавкат Миромонович барча даъватларига “лаббай” деб жавоб бериб, астойидил бунёдкорлик қилаётгани, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизда барча учун дастуриламалга айланганлигини эътироф этмоқда.
Носир Тоиров,
сиёсатшунос
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қарор ва ижро: “Ҳар бир оила - тадбиркор”

Хориждаги ватандошларимизни ҳайратига солган “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди, АҚШдаги ифторлик - тарғибот тадбирлари ҳақида

812 минг доллар! ДХХ хорижга валюта олиб чиқиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳни қўлга олди

Ўзбекистонлик ўқувчи халқаро инглиз тили олимпиадасида ғолиб бўлди

expo
Боглиш маколалар