Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Президент қарори: Коллежлар давлат таъминотидан чиқарилмоқда ва уларда ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади
05-02-2018 11:24 0 1255 Рейтинг1 Чоп этиш

Президент қарори: Коллежлар давлат таъминотидан чиқарилмоқда ва уларда ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади

Президент қарори: Коллежлар давлат таъминотидан чиқарилмоқда ва уларда ўқиш тўлов-контракт асосида  амалга оширилади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди деб хабар берди xs.uz

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб олдинги, ўн бир йиллик мажбурий таълим тизимига ўтиш муносабати билан коллежлар фаолиятини қайта ташкиллаштиришга қарор қилинган.

Қарорга кўра, коллежлар давлат таъминотидан чиқарилади, бепул ўқиш фақат кам таъминланган оилалар учунгина сақланиб қолади.

Бундан буён ўзбекистондаги барча коллеж туридаги ўқув муассасаларида ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Бепул ўқиш фақат алоҳида тоифадаги фуқаролар, жумладан кам таъминланган оилалар учун сақланиб қолади.

Қарорда айтилишига кўра, давлат бепул ўқиш учун грантлар ажратади. Грант асосида ўқишни битирган талабалар ўз касби бўйича вилоятларда камида 3 йил меҳнат қилишлари шарт бўлади.

Ҳужжатда қайд этилишига кўра, коллежларнинг давлат томонидан молиялаштирилиши режали тартибда қисқартириб борилади. Уч йилдан кейин эса, 2017 йилда ўқишга кирган талабалар битирганидан сўнг, коллежларнинг давлат томонидан молиялаштирилиши тўхтатилади.



Шундан сўнг коллежлар ўқувчиларининг контракт пули, улар бириктирилган муассасалар, саноат корхоналари ва банклар ҳомийлиги асосида кун кечиради.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Қувадан боғдан бўмба топилди

2 ойлик келин ўз эрини дазмол шнури билан ўлдиртирди

expo
Боглиш маколалар