Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ХДП билан учрашув
02-02-2018 13:17 0 539 Рейтинг1 Чоп этиш

ХДП билан учрашув

ХДП билан учрашув

Куни кеча Ўзбекисто Миллий матбуот марказида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари Ҳотамжон .Кетмонов маъруза қилди.

Маърузада фракция томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижросини таъминлаш йўналишида амалга оширилган ишлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган ислоҳотлар шиддати кескин ошди. Хусусан, инсон манфаатларига энг устувор жиҳат сифатида қарала бошланди.

Ислоҳотларни амалга оширишда “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” деган тамойилга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғоя барча даражадаги давлат бошқаруви органлари, жумладан Ўзбекистон ХДП фракцияси фаолиятининг асосига айланди.

Давлат раҳбари таклифига асосан, 2017 йилда Қонунчилик палатаси депутатларининг жойларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш тизими жорий қилинди. Шу асосда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, жумладан фракция аъзолари томонидан 2017 йилнинг февраль-июнь ойларида республикамизнинг 67 та туманларидаги ҳақиқий ҳолат ўрганилиб, таҳлил қилинди.

Мазкур ўрганишлар вақтида жами 9 минг 17 та хонадонга борилди ва у ерда яшаётган 59 минг 420 нафар аҳоли вакиллари билан учрашилди. Мазкур учрашув ва мулоқотлар давомида улар томонидан жами 6 минг 46 та масалалар кўтарилди.

Фракция аъзолари томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, кўтарилган муаммоларнинг 1 минг 411 таси, яъни, (22,3%)и жойида ҳал этилди.

Депутатлар кўмагида 226 нафар фуқаро ҳудудларда доимий ишга жойлаштирилди, 128 нафар фуқаронинг тиббий ва тиббий-ижтимоий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланди, 741 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди, 273 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қарийб 1,34 млрд. сўм миқдорида банк кредити ажратилиши таъминланди, шунингдек, 63 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектига банк терминаллари етказиб берилди.

Анжуманда 2017 йилнинг 12 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилиши Парламент ва сиёсий партиялар фаолиятида катта бурилиш ясагани алоҳида қайд этилди.

2017 йилда Қонун лойиҳаларини жойларда кенг муҳокама қилиш амалиёти жорий этилиб, 2017 йилнинг июль-декабрь ойларида Ўзбекистон ХДП фракцияси томонидан 77 та қонун лойиҳаси партия орқали жойлардаги партия ташкилотларига юборилди, муҳокамалар давомида келиб тушган 162 та фикр ва таклиф асосида партия томонидан ишлаб чиқилган 63 та таклиф фракциянинг 14 та йиғилишида муҳокама қилинди.

2017 йил давомида Қонунчилик палатасининг йиғилишларида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 137 та қонун лойиҳалари бўйича фракция аъзолари томонидан 416 та таклифлар ишлаб чиқилди ва масъул қўмиталарга тақдим этилди. Кўриб чиқилган қонунлар лойиҳалари бўйича фракциямиз томонидан билдирилган таклифларнинг 270 га яқини инобатга олинди.

2017 йил давомида, фракциямиз аъзоларига сайловчилар томонидан умумий ҳисобда 4 минг 765 та мурожаатлар бўлган. Шундан, 3 минг 256 таси ёки умумий мурожаатларнинг 68 фоизи ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар тегишлилиги бўйича давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига юборилиб ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан соғлиқни сақлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ оилавий поликлиникалари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг ҳисобот бериш тизимида фракция аъзолари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари жойларда иштирок этишиб, аҳолини қийнаётган 26 та масалани ҳал этишда ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Жумладан, фракция аъзолари республикамизнинг 70 дан ортиқ туманларида ўтказилган (туман соғлиқни сақлаш бўлимлари ҳисоботлари эшитилган ҳамда ҚВПларни оптималлаштиришга бағишланган) сессияларда фаол иштирок этдилар.

Матбуот анжуманида маълум қилиндики, Ўзбекистон ХДП фракциясининг 2018 йилга мўлжалланган Иш режаси тасдиқланган. Унда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастуридан келиб чиқиб, 15 та қонун лойиҳасига таклифлар шакллантириш, 3 та қонун лойиҳасини фракция ташаббуси билан Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш режалаштирилган.

Булар: “Иссиқлик таъминоти тўғрисида”ги, “Давлат минимал ижтимоий стандартлари тўғрисида”ги ҳамда “Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаларидир.

Анжуман якунида Ўзбекистон ХДП фракцияси партия дастурий мақсадлари ва электорат манфаатларидан келиб чиқиб, ижтимоий ислоҳотлар самарадорлиги ва мнзиллилигини таъминлашга қаратилган фаолиятини ислоҳотлар шиддатига ҳамоҳанг тарзда давом эттириши муълум қилинди.
Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Янги ёки фойдаланилган автомобиль? ИГОРЬ ЦОЙ

Ички ишлар органлари фаолиятига ва тақдирига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ Ички ишлар ходимларидан МУРОЖААТНОМА.

Болаларнинг бегонаси бўлмайди!

Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги талқинининг афзаллиги нимада?

expo
Боглиш маколалар