Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев Абул-Муъийн ан-Насафий зиёратгоҳига борди
29-01-2018 15:19 0 676 Рейтинг1 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев Абул-Муъийн ан-Насафий зиёратгоҳига борди

Шавкат Мирзиёев Абул-Муъийн ан-Насафий зиёратгоҳига борди

ХI асрда яшаган Абу Муин Насафий бобомиз ақида илмининг буюк намоёндаларидан бири. Абу Мансур Мотуридий асос солган мотуридия таълимотининг дунёда кенг миқёсда тарқалишида муҳим роль ўйнаган. Ислом дини софлигини сақлаш, ақидапарастликка қарши курашишга қаратилган кўплаб илмий асарлар ёзган. Қарши тумани Қовчин қишлоғида дафн этилганлигини таъкидлади kun.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 24-25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Абу Муин Насафий мақбарасини обод зиёратгоҳга айлантириш, зиёратчиларга зарур шароитлар яратиш, бу масканда кутубхона ташкил этиш, буюк олим асарларини таржима қилиб, халқимизга етказиш бўйича тавсиялар берган эди.

Шунга мувофиқ бу ерда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Ақида илми бўйича мактаб, кутубхона қурилмоқда, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Давлат раҳбари уламолар билан суҳбатда буюк бобокалонимиз асарлари бугунги кун учун ҳам ғоят аҳамиятли экани, уларни нашр қилиб, мазмун-моҳиятини ёш авлодга етказиш зарурлигини таъкидлади.

Мазкур зиёратгоҳда Қуръони каримнинг асл қўлёзма нусхаси сақланмоқда. Бу китоб қадимги Самарқанд қоғозига битилган, хаттотлик элементлари билан безатилган. Шавкат Мирзиёев бундай китоблар халқнинг бебаҳо мероси экани, уларни асраб-авайлаш кераклигини қайд этди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

“АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига дақиқалар қолди

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

Журналистлар ижодий уюшмаси: Ҳоким ўринбосари қонун олдида жавоб бериши шарт

expo
Боглиш маколалар