Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга жўнаб кетди
29-01-2018 08:54 0 443 Рейтинг0 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга жўнаб кетди


Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 28 январь куни Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабарларига таяниб Kun. uz хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 24–25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида кўплаб истиқболли лойиҳалар билан танишиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан зарур топшириқлар берган эди. Ўтган бир йилга яқин вақт мобайнида вилоятда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, янги қувватларни ишга туширишни кўзда тутувчи кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилди.

Вилоятда 2017 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 17 триллион 366 миллиард сўмни ташкил этди. Бандлик дастури доирасида 70 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. 2 минг 711 та, жумладан, саноатда 776 та, хизмат кўрсатишда 1 минг 115 та ва қишлоқ хўжалиги йўналишида 820 та лойиҳа амалга оширилди.

Президент сафар давомида Самарқанд вилоятида ҳам бўлиши ва Биринчи Президент хотирасини абадийлаштириш бўйича жойларда амалга оширилган ишларни шахсан бориб кўриши кутилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Қувадан боғдан бўмба топилди

2 ойлик келин ўз эрини дазмол шнури билан ўлдиртирди

expo
Боглиш маколалар