Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев Осиё чемпиони бўлган ўзбекистонлик футболчиларга табрик йўллади
27-01-2018 18:39 0 1235 Рейтинг0 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев Осиё чемпиони бўлган ўзбекистонлик футболчиларга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Осиё чемпиони бўлган ўзбекистонлик футболчиларга табрик йўллади


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиққан Ўзбекистон терма жамоасига табрик йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди деб хабар берди daryo.uz

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U23 терма жамоаси 27 январь куни Осиё чемпионати финалида Вьетнам терма жамоасини қўшимча вақтда 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпиони бўлди. Терма жамоа аъзоси Одил Ҳамробеков эса мусобақанинг энг фойдали ўйинчиси деб тан олинди.

Мавзуга доир: 119-дақиқада урилган гол Ўзбекистон U23 термасини тарихда илк бор Осиё чемпионига айлантирди
Азиз фарзандларим! Қадрли устоз ва мураббийлар!

Барчангизни футбол бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг финал босқичида ғоят оғир ва ноқулай об-ҳаво шароитида том маънода матонат ва жасорат намунасини намоён этиб, ғолибликни қўлга киритганингиз билан ўз номимдан, кўп миллатли халқимиз номидан самимий муборакбод этаман.

Сизлар қўлга киритган мислсиз бу ғалаба бутун халқимизга чексиз қувонч бағишлаб, Ўзбекистон ёшларининг қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор кўрсатди. Бу улкан зафар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиздаги миллионлаб ёшларни мардлик ва матонат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга улкан ҳисса қўшади.

Эл-юртимиз сизлар каби мард ва жасур, фидойи ўғлонлари билан, юртимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари билан фахрланади.

Барчангизни бағримга босиб, сизларга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, жонажон Ўзбекистонимизнинг шон-шуҳратини дунёга тараннум этишда доимо ютуқ ва зафарлар ёр бўлишини тилайман.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Мавзуга доир: Умид Аҳмаджонов миллионлаб футбол мухлислари номидан давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирди
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Хусусий Бандлик Агентликлари фирибгарми? (видео)

Ўзбекистонда туризм ҳудудларини режалаштиришда Туркия тажрибаси ўрганилмоқда

BВС сайтида 2020 йил 15 февраль куни эълон қилинган “қирғиз тадбиркори: Ўзбекистон ДХХ 650 минг долларимни олиб, боламни қамоққа тиқди” сарлавҳали мақолага оид

Бугун 19 феврал I Халқаро авиация форумига старт берилади

expo
Боглиш маколалар