Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказишга икки йиллик мораторий эълон қилинади — Президент фармони
23-01-2018 15:18 0 917 Рейтинг0 Чоп этиш

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказишга икки йиллик мораторий эълон қилинади — Президент фармони

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказишга икки йиллик мораторий эълон қилинади — Президент фармони


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналишлари бўйича ҳаракат стратегиясини амалга оширишга оид «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»даги Давлат дастури тўғрисида»ги Фармони имзоланди Kun.uz

Президент фармонининг 2-бандига кўра, ишбилармонлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятида текшириш ўтказишга икки йиллик мораторий эълон қилинмоқда. (Юридик шахсларнинг тугатилиши ва жиноят ишлари доирасидаги текширишлар бундан мустасно).
2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб:

• Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши тугатилади, бунда давлат солиқ хизматининг озод бўлаётган 228та штат бирлиги прокуратура органларига ўтказилади;
• Кичик бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорлик, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестицияга эга корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича адлия органларининг бири бирини такрорловчи функциялари ва ваколатлари бекор қилинади;

• Жиноят ишлари доирасидаги молия-хўжалик фаолияти текшируви (ревизия) бир ойдан ошиқ вақтни ташкил этмаслиги керак, фақатгина алоҳида ҳолларда текшириш муддати Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари томонидан 1 ойдан кўп бўлмаган муддатга чўздирилиши мумкин;

• Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида юзага келган ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ фактларга кўра жиноят ишларини қўзғатиш фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар розилиги билан амалга оширилади;

• Ишбилармонлик субъектлари фаолиятидаги қоидабузарликлар, ўтказилган текширишлар ва мониторинг ҳақида маълумотлар (асос, текшириш ва мониторинглар ўтказилган вақт, ходимлар, уни ўтказганлар ва бошқалар) ва аниқланган қоида бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича чоралар мажбурий тарзда прокуратура органларининг махсус электрон ахборот тизимига киритилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

2 ойлик келин ўз эрини дазмол шнури билан ўлдиртирди

“МЕҲР-2”: Ироқдан 64 бола юртимизга олиб келинди

expo
Боглиш маколалар