Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Президент фармони имзоланди: 5 сентябрдан Ўзбекистон банкларида валюта эркин сотила бошланади
03-09-2017 13:58 0 1289 Рейтинг1 Чоп этиш

Президент фармони имзоланди: 5 сентябрдан Ўзбекистон банкларида валюта эркин сотила бошланади

Президент фармони имзоланди: 5 сентябрдан Ўзбекистон банкларида валюта эркин сотила бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли фармонни имзолади.

Фармон матнига кўра, 2017–2021 йилларда Ўзбекисон Республикасини ривожлантиришнинг 5 асосий йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясига биноан, шунингдек, валютага оид тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий этиш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, ички ва ташқи бозорларда миллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, республикада инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида қабул қилинмоқда.

Фармонга кўра 2017 йилнинг 05 сентяридан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари жорий халқаро операциялар (товарлар, меҳнатлар ва хизматлар импорти, фойдани репатриация қилиш, кредитларни сўндириш, сафар харажатларини тўлаш ва бошқа савдога оид бўлмаган ўтказмалар) бўйича хорижий валютани тижорат банкларидан чекланмаган миқдорда харид қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахслари — резидентлари тижорат банкларининг конверсион бўлимларида хорижий валютани эркин сотиш ва харид қилишлари мумкин. Бунда ўрнатилган қоидага кўра, сотиб олинган маблағлар халқаро тўлов карталарига ўтказиб берилади ва ундан хорижда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш мумкин бўлади.

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган, лекин хориждан истеъмол товарлари импорти билан шуғулланувчи хусусий тадбиркорларга валютани жисмоний шахслар учун ўрнатилган тартибда харид қилишга рухсат берилади.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, экспорт билан шуғулланувчиларнинг хорижий валютадан тушумини мажбурий сотиш талаби бекор қилинади.

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган хусусий тадбиркорлар, шунингдек, хорижий валютада даромадга эга бўлган фермер хўжаликларига ўзларининг банкдаги ҳисобварағидан нақд валюта ечиб олишига рухсат берилади.

Фармонга кўра, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги тартиб ўрнатилади:

- товарлар (иш ва хизматлар) учун хорижий валютада тўлов қилиш тақиқланади, халқаро амалиётга мос равишда халқаро тўлов карталари билан амалга ошириладиган тўловлар бундан мустасно;

- товарлар, иш ва хизмат учун нархлар ва тарифлар, шунингдек, жамиятларнинг низом жамғармасига минимал талаблар фақат миллий валютада кўрсатилади;

- давлат божлари, йиғим ва бошқа мажбурий тўловлар фақат миллий валютада амалга оширилади, консуллик йиғимлари бундан мустасно.

Шундай тартиб ўрнатилмоқдаки, унга кўра:

- хорижий валютада кредитлар бериш ва уни сўндириш шартлари тижорат банклари томонидан, ўзларининг кредит сиёсати ва томонларнинг келишувига кўра мустақил ишлаб чиқилади;

- банкларнинг хорижий валютанинг олди-сотдиси билан билан боғлиқ рисклари ишбилармонлик рискига тенглаштирилади ва уларни бошқариш тижорат банкининг ўз ихтиёрида бўлади;

- хорижий валютани харид қилиш ва сотишда комиссион мукофотланиш миқдори тижорат банклари томонидан мустақил ўрнатилади;

- тижорат банкларига хорижий валютада операциялар ўтказиш учун лицензия бериш амалиёти бекор қилинади. Тижорат банклари хорижий валюталар билан операцияларни банк фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга оширади.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

VII Европа киноси фестивали бошланди. Фестивалнинг очилиш маросими ЭОАВМАнинг “Медиа-холл” биносида ўтказилди.

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

expo
Боглиш маколалар