Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданият вазирлиги ва Спорт қўмитасига ажратилди
16-02-2017 21:49 0 493 Рейтинг1 Чоп этиш

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданият вазирлиги ва Спорт қўмитасига ажратилди

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданият вазирлиги ва Спорт қўмитасига ажратилди

Президент фармони билан Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 февраль куни маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, шунингдек, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz"га ҳукуматдаги ахборот манбаси хабар қилди.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 2004 йил сентябридан буён Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси негизида фаолият олиб бораётган эди.

Маданият вазирлиги марказий девони тузилмасида вазир, биринчи ўринбосар ва икки нафар вазир ўринбосари ўрин эгаллайди. Давлат спорт қўмитаси марказий девонида эса раис, биринчи ўринбосар ва икки нафар раис ўринбосари фаолият олиб бориб, улардан бири Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси директори ҳисобланади.
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги жойлашган Вазирлар Маҳкамаси биноси.
Фото: «Газета.uz»
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*