Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон йўлларида янги қоида кучга киради
02-02-2017 14:56 0 2424 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон йўлларида янги қоида кучга киради

Ўзбекистон йўлларида янги қоида кучга киради

Ўзбекистоннинг айрим йўлларида яқин орада янги қоида кучга киради. Гавжум светофорларда ҳаракатни енгиллаштириш мақсадида ҳайдовчиларга қизил чироқ ёниб тўрганда ўнгга бурилишга рухсат берилади, деб хабар қилмоқда Спутник нашри.

Ўзбекистоннинг бир неча шаҳарларида, масалан Фарғона ва Жиззахда светофорларда қизил чироққа ўнгга бурилишга рухсат берувчи қўшимча ёзувлар пайдо бўлган. Бундай ёзувлар фотосуратлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

“Қизил чироқда ўнгга бурилиш” қоидаси транспорт воситаларига светофорда қизил чироқ ёниб турганда ҳам, бошқа томондан ҳаракатланаётган барча транспорт воситаларини ўтказиб юбориб ўнгга бурилишга рухсат беради. Шунингдек, ўнгга бурилаётган ҳайдовчи чорраҳагача ва ундан кейин ҳам йўловчиларни ўтказиб юбориши керак.

Ушбу қоида АҚШ, Канада ва бошқа бир неча мамлакатларда чорраҳалар ўтказиш имкониятини 10-50% га кенгайтиришга ёрдам бермоқда.

Ушбу қоида ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун кутилмаган янгилик бўлгани аниқ. Айримлар ҳатто фотосуратларнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилишмоқда.

Янгилик борасида ЙҲХБдан оператив изоҳ олишнинг иложи бўлмади.Ушбу ташаббус қанчалик жиддий ва кенг қамровли бўлишини вақт кўрсатади. Ҳайдовчилар бўлса уни икки қўллари билан қўллаб-қувватлашмоқда.
Ўзбекистон йўлларида янги қоида кучга киради

kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар