Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Дональд Трампнинг фармони юзасидан изоҳ берди
01-02-2017 12:00 0 825 Рейтинг1 Чоп этиш

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Дональд Трампнинг фармони юзасидан изоҳ берди

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Дональд Трампнинг фармони юзасидан изоҳ берди

Жорий йилнинг 27 январь куни АҚШ Президенти етти мамлакат фуқароларининг Америка Қўшма Штатларига киришини вақтинча тўхтатувчи фармонга имзо чекди. Америка Қўшма Штатларига сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига бу фармон тегишли эмас, бироқ бунинг учун улар айни пайтда Эрон, Ироқ, Сурия, Судан, Ливия, Яман ва Сомали фуқаролигига эга бўлмасликлари лозим. Ўзбекистон фуқаролари аввалгидаги каби барча тоифадаги визалар олиш учун мурожаат қилишда давом эттиришлари мумкин, дея маълум қилади АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси.

Ўзбекистон фуқаролари ҳамон “Суҳбатсиз визага мурожаат этиш дастури”да иштирок этишлари мумкин. Ушбу дастур муайян визага ариза берувчилар учун консул билан суҳбатдан ўтмасдан визага мурожаат қилишларига имкон беради. Бундай имкондан қуйидаги тоифалар фойдаланишлари мумкин:

Муддати тугаганига 12 ойдан ошмаган виза эга бўлган Ўзбекистон фуқароси (у сўраётган виза тоифаси ҳудди аввалги виза тоифасидек бўлиши лозим).

- 14 ёшгача бўлган мурожаат қилувчилар
- 79 ёшдан ошган мурожаат қилувчилар
- Дипломатик ва расмий визаларга мурожаат қилувчилар

Хабарга кўра, ушбу фармон Ироқ, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Сурия ва Яман мамлакатлари фуқаролари учун виза берилишини вақтинча тўхтатиб туришни назарда тутади. Фармон кейинги билдирувга қадар зудлик билан кучга киради. Юқорида санаб ўтилган давлатлар фуқароси ёки жуфт фуқароси виза суҳбатини белгиламаслиги ва ҳеч қандай виза тўловларини амалга оширмаслиги лозим. Шуни назарда тутиш лозимки, расмий ҳукумат мақасадлари, белгиланган халқаро ташкилотлар номидан расмий иш юзасидан ёки Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти боғлиқ расмий мақсадлари учун муайян сафарларга ёки муайян мулозимларига ушбу фармон шартлари тааллуқли жмас.
UZ24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар