Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Янги — «Ўзагроэкспортбанк» банки ташкил этилади
30-01-2017 12:33 0 908 Рейтинг1 Чоп этиш

Янги — «Ўзагроэкспортбанк» банки ташкил этилади

Янги — «Ўзагроэкспортбанк» банки ташкил этилади

Агросаноат секторида ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзагроэкспортбанк» банки ташкил этилади.
Ўзбекистонда янги банк -«Ўзагроэкспортбанк» акциядорлик тижорат банки ташкил этилади. Бу Президентнинг 24 январдаги қарорида кўрсатиб ўтилган (ҳужжат матни Lex.uz сайтига жойлаштирилган). Банкнинг ташкил этилишидан мақсад — экспорт қилувчи ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш, мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт имкониятларини самарали ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш, агросаноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (7,5 млн евро, 75%), «Ўзбекинвест» компанияси (1 млн евро, 10%), «Ўзбекозиқовқатхолдинг», «Ўзагросуғурта» ва «Кафолат СК» (500 минг евродан ёки 5% дан) бошланғич устав капитали 10 млн евро бўлган банкнинг муассислари ҳисобланади.

2020 йилга қадар «Ўзагроэкспортбанк» 15 фоиздан кам бўлмаган улуш билан стратегик хорижий инвесторларни устав капиталига жалб этиши лозим.

Янги банк ва унинг филиаллари рўйхатга олинган санадан беш йил муддатга барча турдаги солиқлар ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади ва бўшаётган маблағлар банкнинг ресурс ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга мақсадли йўналтирилади.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*