Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртига ташриф буюрди
26-01-2017 21:50 0 675 Рейтинг2 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 26 январь куни Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табригида белгиланган вазифалар ижросининг бориши муҳокама қилинди, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Давлатимиз раҳбари хавфсизлик соҳасига оид қонунчилик самарадорлигини юксалтириш, Қуролли Кучлар ташкилий тизимини янада такомиллаштириш, унинг шахсий таркибини тайёрлаш, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланганлик даражасини янада оширишга қаратилган аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий уй-жойлар қуриш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртдошларимизда Ватан тақдири учун масъулият туйғусини янада юксалтириш каби муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратди.

Йиғилишда ҳукумат аъзоларига, вазирлик ва идоралар раҳбарларига Қуролли Кучларимиз қудратини ошириш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш, миллий армиямиз ва халқимиз якдиллигини бунданда мустаҳкамлашга доир аниқ топшириқлар берилди.

Далатимиз раҳбари мазкур билим юртида курсантлар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди.
telegraf.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар