Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Президент Қорақалпоғистонга ташриф буюрди
22-01-2017 00:10 0 666 Рейтинг1 Чоп этиш

Президент Қорақалпоғистонга ташриф буюрди

Президент Қорақалпоғистонга ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев жойлардаги ишлар ҳолати билан танишиш учун Қорақалпоғистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида 20 январь куни Қорақалпоғистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев ноябрда Шуманай туманида бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Оролбўйи аҳолисини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тўғрисида сўзлаган эди. «Бундан буён ҳар бир туман ва шаҳарга, керак бўлса, чекка-чекка қишлоқ ва овулларгача кириб борамиз. У ерда истиқомат қилаётган одамларнинг дардини эшитамиз, муаммоларини ҳал қилишга қаратилган дастурлар ишлаб чиқамиз ва ижросини қатъий назоратга оламиз», — деган эди у.

Айни пайтда бу ҳудуднинг мураккаб шароити, Орол денгизи билан боғлиқ минтақада юзага келган экологик офат аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш каби бир қатор муҳим масалалар юзасидан кечиктириб бўлмайдиган амалий ишларни талаб этмоқда.

Давлат раҳбари ташриф давомида оддий одамлар билан учрашди, оилаларга кириб, уларнинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишди. Хўжайли туманида у марказий шифохона, «Мурувват» аёллар интернати, 69-мактаб ҳамда Агросаноат маркази қурилаётган участкага ташриф буюрди. 2017−2018 йилларда ишга туширилиши мўлжалланаётган ушбу мажмуа 11 гектар майдонни эгаллайди. Бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш бинолари, шунингдек, терминал, юк тушириш ва ортиш майдони, музхоналар, иссиқхоналар, божхона, ангар, меҳмонхона, овқатланиш муассасаси, спорт мажмуаси каби иншоотлар барпо этилади.

Бу ерда Хўжайлида турар-жой инфратузилмасини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Давлат раҳбари одамлар бошланган ўзгаришларни ўз ҳаётида ҳис қилиши учун жорий йил якунигача 40 кўп қаватли турар-жой биноси барпо этиш ва фойдаланишга топшириш тўғрисида кўрсатма берди.

Шавкат Мирзиёев «Қорақалпоғистон» қишлоқ врачлик пунктида ҳам бўлди. Шифокорлар билан суҳбат асносида аҳолининг давлат идораларига ишончини мустаҳкамлашда тиббиёт муассасалари ходимларининг фаолияти алоҳида ўрин тутиши таъкидланди. Қишлоқ врачлик пунктларини замонавий тиббий жиҳозлар билан бир қаторда дори-дармон ва бошқа зарур ашёлар билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шуманай тумани Жумабой Бозоров номидаги болалар мусиқа ва санъат мактабига ташриф буюрди. 211 ўқувчи таълим олаётган бу даргоҳда миллий мусиқа асбоблари, фортепьяно, хореография, тасвирий санъат каби ўндан зиёд йўналишда дарс ўтилади.
Президент Қорақалпоғистонга ташриф буюрди

Қанликўл педагогика коллежида бўлган мулоқотда Президент коллеж мутахассисликларини замон талабига мос равишда ўзгартириш, туман иқтисодий-ижтимоий ҳаёти учун зарур кадрлар тайёрлаш кераклигини таъкидлади. Илмий, бадиий адабиётларни қорақалпоқ тилига ўгириш, чоп этиш ва таълим масканларига етказиб бериш бўйича тавсиялар берди.

Давлат раҳбари Қўнғирот — Мўйноқ ичимлик суви тармоғи қурилиши бошланиши билан танишди. 101 километрлик ушбу сув тармоғи ишга туширилгач, бир кеча-кундузда 7 минг куб метр сув узатиш ва 25 мингдан зиёд аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконияти яратилади.

Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Жерар Депардье: “Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда

Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

expo
Боглиш маколалар