Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ЎЗБЕКИСТОН-ҚОЗОҒИСТОН: сув бўйича ҳамкорлик муҳокама қилди
10-12-2016 16:31 0 733 Рейтинг1 Чоп этиш

ЎЗБЕКИСТОН-ҚОЗОҒИСТОН: сув бўйича ҳамкорлик муҳокама қилди

ЎЗБЕКИСТОН-ҚОЗОҒИСТОН:  сув бўйича ҳамкорлик муҳокама қилди


2016 йилнинг 8-9 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида сув билан боғлиқ муносабатларнинг барча йўналишларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.


Ўзбекистон делегациясига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Шавкат Хамраев ҳамда Қозоғистон делегациясига Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ерлан Нисанбаев бошчилик қилди.

Музокаралар чоғида яқинда бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Қозоғистон мулоқотлари давомида эришилган келишувлар нуқтаи назаридан сув масалалари бўйича икки мамлакат ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари дўстона ва конструктив руҳда муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра тегишли Баённома имзоланди. Ишчи гуруҳларнинг навбатдаги учрашуви Қозоғистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Telegraf.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар