Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев ўзига билдирилган юксак ишонч учун бутун халқимизга миннатдорлик билдирди
06-12-2016 12:44 0 813 Рейтинг1 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев ўзига билдирилган юксак ишонч учун бутун халқимизга миннатдорлик билдирди

Шавкат Мирзиёев ўзига билдирилган юксак ишонч учун бутун халқимизга миннатдорлик билдирди


5 декабрь куни пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Президент сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган тадбири бўлиб ўтди.

Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Шавкат Мирзиёев тадбирда сўзга чиқиб, ўзига билдирилган юксак ишонч учун бутун халқимизга миннатдорлик билдирди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ўтган 25 йилда мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида беқиёс ўзгаришлар амалга оширилгани, миллий давлатчилигимизнинг мустаҳкам асослари яратилиб, демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти шакллантирилгани, бозор иқтисодиёти тамойиллари ривожлантирилганини таъкидлади. Бундай кенг кўламли ишларни изчил давом эттириш барчамизнинг, бутун халқимизнинг энг асосий мақсади, бурчидир. Зеро, Ватан равнақи, юрт келажаги, халқ фаровонлиги мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош ғоясидир.

Энг муҳими, халқимиз ушбу сайлов орқали дунё ҳамжамияти олдида жуда муҳим, масъулиятли синовдан муваффақиятли ўтди. Биринчи Президентимиз илгари сурган ғояларга содиқлигини, ўзаро аҳил, ҳамжиҳатлигини, Ватан тақдири, халқимиз келажаги учун бефарқ эмаслигини, улуғ мақсадлар йўлида якдиллик билан ҳаракат қилишини ва улкан натижаларга эриша олишини яна бир бор намоён қилди. Буни дунёнинг турли минтақаларидан, нуфузли халқаро ташкилотлардан келган кузатувчилар ҳам эътироф этди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидан кўп минг сонли одамлар иштирок этди. Қорақалпоғистон Республикасидан меҳнат фахрийси Қ.Камолов, Бухоро вилоятидаги “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” корхонаси муҳандис-технологи Х.Латипов, Навоий кон-металлургия комбинати “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмаси директори Н.Лаккай, Қарши шаҳридаги “Хонтепа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Р.Зоҳиров, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари Л.Муродова, “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекциясининг Хоразм вилояти бўйича инспектори К.Ортиқов, Тошкент вилоятидан меҳнат фахрийси У.Мирзақулов, Сурхондарё вилоятидан бахши С.Шайдилов, Тошкент шаҳридан меҳнат фахрийси Д.Ғуломова ва бошқалар Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани билан самимий табриклаб, Ватан ва халқ манфаати йўлидаги эзгу ишларида муваффақиятлар тилади.

Тадбирда Ватан, мустақиллик, бахт ҳақидаги қўшиқлар янгради.
Sharh.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар