Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ШҲТ Бош котиби Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини очиқ, эркин ва демократик тарзда ўтганини таъкидлади
05-12-2016 15:08 0 710 Рейтинг1 Чоп этиш

ШҲТ Бош котиби Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини очиқ, эркин ва демократик тарзда ўтганини таъкидлади

ШҲТ Бош котиби Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини очиқ, эркин ва демократик тарзда ўтганини таъкидлади


ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳақида фикр билдирар экан, унинг очиқ, эркин ва демократик тарзда ўтгани ва бу демократик жараёнларни янада ривожлантириш йўлидан борилаётганини англатишини таъкидлади.

Бугун куннинг биринчи ярмида Маказий сайлов комиссияси Матубот марказида ШҲТ Бош котиби Р.Алимов ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатувчи миссияси фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказди.

ШҲТ миссияси фикрича, мазкур сайлов мамлакатдаги демократик жараёнлар ривожланишидаги муҳим қадам бўлган.

Бош котиб ўз фикрларини ТАСС мухбири А.Кириллова билан ўртоқлашар экан сайлов жараёни билан боғлиқ берилган барча саволларга батафсил жавоб берди.

Жумладан, Р.Алимов сайловга тайёргарлик кўриш, аҳолини сайлов қонунчилиги билан таништириш борасидаги тарғибот тадбирларини юқори савияда ташкил этилганини таъкидлади.

“ШҲТ кузатувчилари фикрича, маълум бир кузатилган камчиликлар оммавийлик касб этмади ва бу сайлов жараёнига таъсир этмади”, - дейди Бош котиб.

Шунингдек, ШҲТ миссиясининг кузатиш жараёнида бирор муаммога учрамаганини айтиб ўтди. Хусусан, миссия аввалдан огоҳлантирмаган, режалаштирилмаган сайлов участкасига ташрифни амалга оширгани, ҳар бир миссия аъзоси мустақил ишлаганини, ҳатто миссия “ёпиқ” участка ҳисобланган Чирчиқ шаҳридаги неврологик диспансерга ҳам кирганини маълум қилди.
Sharh.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар