Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қозоғистон делегацияси дўстлик ташрифи билан Ўзбекистонга келди
05-12-2016 10:20 0 606 Рейтинг1 Чоп этиш

Қозоғистон делегацияси дўстлик ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Қозоғистон делегацияси дўстлик ташрифи билан Ўзбекистонга келди


Қозоғистон делегацияси якшанба куни дўстлик ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Қозоғистон Республикасининг турли соҳаларда фаолият олиб бораётган вакилларидан иборат делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди, дея хабар қилди ЎзА.

Тошкент вилоятининг «Ғишткўприк» божхона постида делегация аъзоларини Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов ва бошқалар кутиб олди.

Делегация аъзолари дастлаб пойтахтдаги Ҳазрати Имом жомеъ масжиди билан танишди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари меҳмонларга мажмуанинг тарихи, бу ерда амалга оширилган кенг кўламли тиклаш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, мажмуада жойлашган тарихий обидалар ҳақида маълумот берди.

Шундан сўнг меҳмонлар Тошкент ислом университетида бўлиб, ОТМ иш фаолияти билан танишди ва шу атрофда жойлашган Юнусхон мажмуаси, Қалдирғоч бий ҳамда Шайхонтоҳур мақбаралари тўғрисида маълумотларга эга бўлишди.

Қозоғистон делегацияси дўстлик ташрифи билан Ўзбекистонга келди


Ўзбекистонга ташриф Президент сайлови кунига тўғри келгани учун Қозоғистон делегацияси Тошкентдаги 307-, 514-, 687-сайлов участкаларида овоз бериш жараёнини кузатиш имкониятига эга бўлди.

Делегация аъзолари XIV асрнинг 80-йилларида Амир Темур ташаббуси билан бунёд этилган, кейинчалик Мирзо Улуғбек томонидан қурилиши якунига етказилган Зангиота мажмуасини зиёрат қилди. Меҳмонлар Зангиота туманидаги «Обод турмуш» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, жумладан, қишлоқ аҳли учун намунавий лойиҳалар асосида қад ростлаган замонавий уй-жойлар билан танишди.

Қозоғистон делегацияси дўстлик ташрифи билан Ўзбекистонга келди


Ташриф доирасида Ёшлар ижод саройида миллатлараро дўстликни тарғиб этувчи расмлар кўргазмаси ва концерт дастури ташкил этилди.
Газета.uz
Фото: Оқил Ғуломов / ЎзА
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар