Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Нейтральный Туркменистан» Рустам Азимов ташрифи ҳақида
29-11-2016 12:30 0 1146 Рейтинг1 Чоп этиш

«Нейтральный Туркменистан» Рустам Азимов ташрифи ҳақида

«Нейтральный Туркменистан» Рустам Азимов ташрифи ҳақида


Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси муассислигидаги «Нейтральный Туркменистан» газетасининг дастлабки саҳифасида Турманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов билан 26 ноябрь кунги учрашуви хусусида ахборот берилган.


Газетада расмий учрашувлар тўғрисида қатор маълумотлар берилган. Аммо Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг биринчи планга чиқарилиши Ашхабоднинг расмий Тошкент билан муносабатларга алоҳида эътибор қаратаётганидан дарак беради.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат пойтахтида ташкил этилган Барқарор транспорт буйича Глобал конференцияда қатнашиш учун ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимовни қабул қилди, деб бошланади газетада босилган ахборотда.

Учрашув учун миннатдорчилигини билдирган меҳмон миллат етакчисига Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи ва мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг барча туркман халқига тинчлик ва фаровонлик тилакларини етказди. Ўзбекистон ҳукумати раҳбарининг биринчи ўринбосари Ашхабодда йирик форумнинг ўтказилиши Туркманистоннинг юқори халкаро нуфузидан ва унинг бунёдкор ташаббуслари умумэътироф этилганидан далолат беришини таъкидлади, дейилади ахборотда.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси олий раҳбариятига илиқ тилакларини изҳор этган Туркманистон давлат раҳбари ҳар йили янги ташаббуслар билан бойиб бораётган туркман-ўзбек муносабатларидаги дўстона, яхши қўшничилик алоқаларини қониқиш билан қайд этди. Туркманистон ва Ўзбекистон, деди Президент Гурбангули Бердимуҳамедов, ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама шаклда, ҳам нуфузли халкаро ташкилотлар доирасида муваффақиятли ўзаро ҳамкорлик қилиб, кун тартибидаги долзарб минтақавий ва глобал масалалар буйича позициялари яқинлигини намойиш этмоқда.
Учрашув давомида миллат етакчиси ва унинг меҳмони давлатлараро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишди, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ошириш, амалий мулоқотларни, турли тармоқларда самарали алоқаларни рағбатлантириш учун улкан потенциал мавжудлигини қайд этишди. Шу билан бирга асрлар давомида икки мамлакат халқларини бирлаштириб турган тарихан қарор топган маданий ва маънавий анъаналар асосида гуманитар соҳадаги самарали ўзаро ҳамкорликнинг аҳамиятини таъкидладилар.

Глобал конференция кун тартибига киритилган масалалар, хусусан, замонамизнинг объектив талабларига жавоб берадиган умумий транспорт инфратузилмасини шакллантиришдек муҳим соҳада ҳам алоқаларни кенгайтириш имкониятлари қизғин муҳокама мавзуси бўлди, дейилади «Нейтральный Туркменистан» газетаси ахборотида.

Маълумки, Туркманистон ва Ўзбекистон 2011 йилнинг апрелида Ашхабодда имзоланган Ўрта Осиё-Яқин Шарқ йўналиши буйича халқаро транспорт-транзит коридорини барпо этиш тўғрисидаги келишувни имзолаган давлатлар ҳисобланади. Бугунги кун талабларидан келиб чиқиб транспорт секторида бошқа истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ҳамкорликни йулга қўйиш мумкин.

Шу муносабат билан Ашхабод форумининг конструктив фикрлар алмашиш, барқарор тараққиётнинг ажралмис қисми бўлмиш транспорт-коммуникацион соҳада ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун аниқ режа ва таклифлар ишлаб чиқиш йўлидаги очиқ майдонга айлангани борасидаги аҳамияти алоҳида қайд этилди.

Таъкидланганидек, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси умумий фаровонликка элтувчи ижобий минтақавий ва глобал жараёнларнинг фаоллашувига кўмаклашишга интилишида якдиллар.

Учрашув якунида Президент Гурбангули Бердимуҳамедов ва унинг меҳмони туркман-узбек муносабатларининг янада мустаҳкамланиши ва муваффақиятли ривожланишига ишонч билдирдилар, дейилади «Нейтральный Туркменистан» газетасида чоп этилган ахборотда.

Абдували Сайбназаров, Ашхабод-Тошкент
Tnews.uz
Sharh.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

expo
Боглиш маколалар