Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Абдулазиз Камилов Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгаши ҳамраисини қабул қилди
22-11-2016 10:29 0 565 Рейтинг1 Чоп этиш

Абдулазиз Камилов Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгаши ҳамраисини қабул қилди

Абдулазиз Камилов Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгаши ҳамраисини қабул қилди


2016 йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгаши (ССЎБК) ҳамраиси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ Элчиси Барбара Логан Ҳейни қабул қилди.

Б.Ҳей ССЎБКнинг 23-мажлисида иштирок этиш учун Буюк Британия бизнес вакилларидан иборат нуфузли делегацияга бош бўлиб мамлакатимизга келган.

Мулоқот давомида савдо-иқтисодий соҳадаги икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари Ўзбекистон-Британия кун тартиби нуқтайи назаридан муҳокама қилинди.

Барбара Логан Ҳей Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ССЎБКнинг 23-мажлиси ҳамда Ўзбекистоннинг қатор вазирлик ва идораларидаги учрашувлар якунлари тўғрисида сўзлаб берди.

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда ССЎБК савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришнинг самарали механизмларидан бири ҳамда икки давлат ишбилармон доиралари ҳамкорлигининг муҳим платформаси ҳисобланади.

Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда Буюк Британия Элчиси Кристофер Алан иштирок этди.
Анвар Илясов олган сурат
Sharh.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар