Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ Ижроия қўмитасининг йиғилишида иштирок этди
07-11-2016 10:34 0 606 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ Ижроия қўмитасининг йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ Ижроия қўмитасининг йиғилишида иштирок этди


5 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони Подшоҳлиги) Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Бош қароргоҳида бўлиб ўтган ИҲТ Ижроия қўмитасининг йиғилишида иштирок этди.

Мажлисда ташкилот кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг шошилинч мажлисини ўтказиш вақти юзасидан фикр алмашилди.

Мамлакатимиз делегацияси 4-5 ноябрь кунлари Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг Жидда шаҳридаги бўлинмаси Бош директори Муҳаммад Аҳмад Таййиб ҳамда ИҲТ Бош котиби вазифасини бажарувчи Абдулла Алим билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Музокаралар давомида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида белгиланган Ўзбекистоннинг ИҲТ ТИВКда раислигининг мақсадларини рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари ҳамда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
ТИВ матбуот хизмати
UZ24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Биринчи автомобилни харид қилган ўзбек бойи

Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

“Эрталаб барвақт турадиган аёлларнинг кўкрак саратонига чалиниш эҳтимоли камроқ”

expo
Боглиш маколалар