Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сенат амнистия масаласини кўриб чиқади
11-10-2016 10:51 0 1068 Рейтинг1 Чоп этиш

Сенат амнистия масаласини кўриб чиқади

Сенат амнистия масаласини кўриб чиқади

Фото: «Газета.uz»
Президент в. б. Конституция қабул қилинганининг 24 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш бўйича тақдимномани Сенатга киритди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи йиғилиши 12 октябрь куни чақирилади. Бу ҳақдаги қарор Сенат Кенгаши томонидан 10 октябрь куни қабул қилинди.

Парламент юқори палатаси ахборот хизматининг хабар қилишича, бўлиб ўтажак мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги масаласи ҳам ўрин олган. Ушбу масала юзасидан Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Сенатга тақдимнома киритди.

Сенаторлар, шунингдек, «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига ижтимоий хизматлар тўғрисида», «Халқаро меҳнат ташкилотининг «Бирлашиш эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида"ги қонунлар ва «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунга тузатиш киритиш ҳамда бошқа қонунчилик актларини кўриб чиқади.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*