Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Президент вазифаларини бажариш Шавкат Мирзиёев зиммасига юклатилди
09-09-2016 09:35 0 1452 Рейтинг1 Чоп этиш

Президент вазифаларини бажариш Шавкат Мирзиёев зиммасига юклатилди


Президент вазифаларини бажариш Шавкат Мирзиёев зиммасига юклатилди

Президент вазифаларини бажаришни бош вазир зиммасига вақтинча юклаш таклифи билан Сенат раиси чиқди.


8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисида"ги масала кўриб чиқилди, хабар берди парламент палаталари ахборот хизматлари.

Мажлисда Сенат раиси Нигматилла Йўлдошев бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида раҳбарлик лавозимларидаги кўп йиллик тажрибасини, аҳоли ўртасидаги ҳурмат-эътиборини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифа ва ваколатларини бажаришни унинг зиммасига вақтинча юклаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилди. Мазкур таклиф Сенат Кенгаши томонидан маъқулланган.

«Сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари, депутатлар ва сенаторлар ҳозирги шароитда барқарорликни сақлаш, жамоат хавфсизлигини ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, мамлакатни ривожлантиришнинг энг муҳим сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини самарали ҳал этиш зарурлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н. Т. Йўлдошевнинг таклифини қўллаб-қувватладилар», — дейилади хабарда.

Президент вазифаларини бажариш Шавкат Мирзиёев зиммасига юклатилди


Қонунчилик палатаси ва Сенат Президентнинг вазифа ва ваколатларини бажаришни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Шавкат Мирзиёев зиммасига вақтинча юклаш тўғрисида қўшма қарор қабул қилди.

Марказий сайлов комиссиясига «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилишини ташкил этиш тавсия қилинди.
газета.уз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

VII Европа киноси фестивали бошланди. Фестивалнинг очилиш маросими ЭОАВМАнинг “Медиа-холл” биносида ўтказилди.

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

expo
Боглиш маколалар