Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Бугун Путин Самарқандга ташриф буюради
06-09-2016 09:37 0 1018 Рейтинг1 Чоп этиш

Бугун Путин Самарқандга ташриф буюради

Бугун Путин Самарқандга ташриф буюради

Архив сурат.
Фото: kremlin.ru
Россия Президенти Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни хотирлаш учун Самарқандга ташриф буюради.

Бугун 6 сентябрь куни Россия Президенти Владимир Путин 2 сентябрда ҳаётдан кўз юмган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни хотирлаш учун Самарқандга ташриф буюради.

РИА Новости хабарига кўра, бу ҳақда Россия раҳбари душанба куни «Йигирматалик гуруҳи» саммитида иштирок этиш учун Хитойга ташрифи якунлари бўйича бўлиб ўтган учрашувда журналистларга маълум қилган.

«Ўйлайманки, эртага видолашиш учун албатта бораман», — деди Владимир Путин.

У келгусида Россия ва Ўзбекистон муносабатлари ривожланишига умид билдираётганини ҳам таъкидлаб ўтди.

«Умид қиламанки, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни қуриш режасидаги Ислом Каримов амалга оширган барча ишлар давом эттирилади ва келгусида янада ривожлантирилади. Ислом Абдуғаниевич Ўзбекистонни мустақил давлат сифатида оёққа туриши учун жуда кўп ишларни амалга оширди ва, ўйлайманки, унинг мамлакат учун қилганларини вақти келиб янада чуқурроқ тушуниб етамиз», — деди РФ Президенти.

«Ўзбекистоннинг янги тарихидаги турли вазиятларни ҳар хил баҳолаш мумкин, аммо у мамлакатдаги барқарорликни сақлай олди, у босқичма-босқич тараққиётни сақлай билди. Янги одамлар келиб, келгусида нима қилишни ҳал этади. Жуда истардимки, улар ҳам мен айтиб ўтган барқарорликни сақлашнинг уддасидан чиқади. Ўзбекистон сингари мамлакат учун бу ўта муҳим, бу ўз-ўзини ҳимоя қилиш ва келгусида босқичма-босқич ривожланиш учун зарур», — қайд этиб ўтди Путин.
газета.уз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Метеорит Ерга яқинлашиб келаётгани қайд этилди

КХДР да иккита Украина дрони йўқ қилинди

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг хамкорлиги

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

expo
Боглиш маколалар