Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Хорижий давлатлар етакчилари Президентни Мустақиллик куни билан табрикламоқда
31-08-2016 09:49 0 876 Рейтинг2 Чоп этиш

Хорижий давлатлар етакчилари Президентни Мустақиллик куни билан табрикламоқда

Хорижий давлатлар етакчилари Президентни Мустақиллик куни билан табрикламоқда

Хорижий давлатлар етакчилари Президентни Мустақиллик куни билан табрикламоқда


Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Президент Ислом Каримов номига дунё етакчиларидан қутловлар келиб тушмоқда.

Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Президент Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари, ишбилармон ва академик доиралар вакилларидан самимий қутловлар келиб турибди. Уларда давлатимиз раҳбарига бахт-саодат ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-омонлик, доимий равнақ ҳамда фаровонлик каби эзгу истаклар изҳор этилган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

АҚШ Президенти Барак Обама табригида шундай сўзлар ўрин олган: «Мамлакатингиз бу тарихий санани байрам қилаётган шу кунларда биз Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашимизни яна бир бор таъкидлаймиз. Америка Қўшма Штатлари 1991 йилнинг 25 декабрида биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган пайтдан бошлаб мамлакатларимиз ўртасида мустаҳкам шериклик муносабатлари ўрнатилган. Мамлакатларимизнинг янада хавфсиз, фаровон ва демократик келажак йўлидаги ҳамкорлиги узоқ йиллар давом этишига ишонаман».

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин йўллаган мактубда шундай қайд этилади: «Мустақилликнинг 25 йили давомида жаноб Президент раҳнамолигида Ўзбекистонда сиёсий барқарорлик ва жадал иқтисодий тараққиёт сақланиб, мамлакатнинг халқаро нуфузи салмоқли даражада юксалди, давлат қурилиши соҳасида ёрқин муваффақиятларга эришилмоқда. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, жаноб Президент томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг „ўзбек модели“ мамлакатдаги реал воқеликларга мос келади ва улкан ҳаётий кучга эгадир».

Сўнгги йилларда Хитой — Ўзбекистон муносабатларида яхши ривожланиш тенденциялари сақланиб турибди ва янги стратегик даражага эришилди. «Хитой ва Ўзбекистон алоқалари ривожланиб бораётгани ва ўртамиздаги самимий дўстликни юксак қадрлайман. Хитой — Ўзбекистон муносабатларида юксак самараларга эришиш ва халқларимиз фаровонлиги йўлида кенг кўламли стратегик шерикликни изчил ривожлантириш учун Сиз билан доимо барча саъй-ҳаракатларни қилишга тайёрман».

ЎзАнинг қайд этишича, Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти — Йоахим Гаук, Польша Республикаси Президенти — Анджей Дуда, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти — Халифа бин Зоид Ол Наҳаён, Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими — Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум, Абу-Даби Валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари бош қўмондони ўринбосари — Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти — Абдулазиз Бутефлика, Туркманистон Президенти — Гурбангули Бердимуҳамедов, Тожикистон Республикаси Президенти — Имомали Раҳмон, Озарбайжон Республикаси Президенти — Илҳом Алиев, Беларусь Республикаси Президенти — Александр Лукашенко, Украина Президенти — Пётр Порошенко, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти — Муҳаммад Ашраф Ғани, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси — Ижрочи котиби — Сергей Лебедев, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош котиби — Толиб Рифаи, Энергетика хартияси бош котиби — Урбан Руснак, Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раиси — Кэролин Лэмм, Америка — Ўзбекистон савдо палатаси президенти — Стивен Надерни, «МАКСАМ» компаниясининг президенти ва ижрочи директори — Хосе Фернандо Санчес-Хунко, «Хуавей Текноложиз Ко.Лтд» компанияси президенти — Жэн Чжэнфэй, «НЭК Корпорейшн» компанияси президенти — Нобухиро Эндо, Япония тиббий ускуналар соҳасида ташқи техник кўмак бўйича ташкилоти раиси (ОМЕTA) — Кенъичи Мацумото, Германия — Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши ижрочи директори, «Дойче Кабель АГ Ташкент» қўшма корхонаси инвестори — Фальк Порше, «Пиканол» компанияси бош ижрочи директори — Люк Так, «Туркистон — Америка ассоциацияси» раиси — Абдулла Хўжа, АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси президенти — Борис Кандов, Г. В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг ректори — Виктор Гришин, Марказий Осиё бўйича Кембриж форуми раиси — Сиддхарт Саксена, Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатли вакили — Томас Кунце, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари — Юрий Штерк ҳам табригини йўллаган.
газета.уз

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

“АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига дақиқалар қолди

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

expo
Боглиш маколалар