Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Президент ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларини мукофотлади
26-08-2016 10:56 0 839 Рейтинг2 Чоп этиш

Президент ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларини мукофотлади


Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади. Ҳужжат матнини ЎзА келтирди.

Президент ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларини мукофотлади

Фото: UzReport

Ҳужжатда қайд этилишича, улар ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси, шунингдек, мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун учун мукофотланади.

Фармонга мувофиқ, улар тегишли тарзда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» унвони, «Меҳнат шуҳрати» ордени, II даражали «Шон-шараф» ордени, «Дўстлик» ордени, «Мардлик» ордени, «Жасорат» медали, «Содиқ хизматлари учун» медали, «Шуҳрат» медали билан тақдирланади.
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Талабаси фожиали ҳалок бўлган университет проректори ҳибсга олинди

Тошкент вилоятида “Автопатрул тун” тадбири ўтказилди.

Ховос ҳавас масканига айланмоқда​

Бўстонлиқдаги ёзги дам олиш оромгоҳларида солиққа тортиш бўйича назорат тадбирлари олиб борилди.

expo
Боглиш маколалар