Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сенаторлар томонидан "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонун маъқулланди
25-08-2016 09:09 0 1069 Рейтинг0 Чоп этиш

Сенаторлар томонидан "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонун маъқулланди


24 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси очилди.

Сенаторлар томонидан "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонун маъқулланди


Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мажлисда сенаторлар "€œИчки ишлар органлари тўғрисида"€ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқдилар. Ушбу қонун давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгилаб берилган вазифаларни ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайёрланган ва парламентнинг қуйи палатасига киритилган ҳамда ички ишлар органларининг мақомини, биринчи навбатда, қонун устуворлигини, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича улар фаолиятининг шакллари ҳамда усулларини аниқ белгилаб беришга қаратилган.

Қонунда ички ишлар органларининг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари ва принциплари мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Ички ишлар органлари зиммасига фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини, жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини, юридик ҳамда жисмоний шахслар мол-мулки ҳимоясини таъминлаш вазифалари юклатилмоқда.

Ички ишлар органларининг аниқ вазифаларини, шу жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш, жиноятларнинг, бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш ва уларни фош қилиш, жамоат жойларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ички ишлар органларининг аниқ вазифаларини белгилаб қўйиш уларининг жамият ва давлат олдидаги жавобгарлигини оширади.

Сенаторлар таъкидлаганларидек, ушбу қонун ички ишлар органлари нуфузини мустаҳкамлашга, улар фаолиятида қонунийликни таъминлашга, шунингдек, ходимларнинг ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни ижро этиш бўйича жавобгарлигини оширишга кўмаклашади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
uz24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳаёт гўзал, яшаш эса завқли

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар