Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ички ишлар тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши кутилмоқда
08-08-2016 09:37 0 859 Рейтинг1 Чоп этиш

Ички ишлар тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши кутилмоқда

Ички ишлар тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши кутилмоқда

Сенат мажлисида «Ички ишлар органлари тўғрисида"ги ва «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги қонунлар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 24−25 август кунлари Тошкент шаҳрида чақирилади. Бу ҳақдаги қарор 5 август куни Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан қабул қилинди.

Сенат ахборот хизмати маълумотларига кўра, мажлисда бир қатор қонунлар, жумладан, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги, «Ички ишлар органлари тўғрисида"ги, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги (янги таҳрири), «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги (янги таҳрири) ва бошқа қонунлар кўриб чиқилади.

UzReport`нинг ёдга олишича, ўтган йилнинг декабрида Конституциянинг 23 йиллигига бағишланган мажлисда Ўзбекистон Президенти ички ишлар органларининг мақоми, шакли ва фаолият усулларини аниқлаштириш, биринчи навбатда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтган эди. «Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонун ички ишлар органларининг вазифа ва йўналишлари ҳамда улар фаолиятининг бошқа қирраларини ягона қонуний актда белгилаб беради.

«Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси эса мамлакатда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, ёшларнинг давлат ва жамият ривожидаги интеллектуал, ижодий ва бошқа салоҳиятларини мужассамлаштиришга қаратилган.
газета.уз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкент вилоятида асосий йўл транспорт ҳодисаларини бошқа вилоят вакиллари содир этмоқда

19 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Араблар учун миллий либослар Андижонда тайёрланади

Санитар ва фитосанитар чораларни қўллаш бўйича келишув

expo
Боглиш маколалар