14.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Ҳажга бориш қанча туради?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Янги Ўзбекистон, янги қонунлар, янги ислоҳат ва ўзгаришлар даврида яшаётганимиз ОАВ да тўхтовсиз жар солинябди. Аммо, коррупция ва манаполия ботқоғига ботган соҳалар бу янгиликлар шамолидан бебаҳра қолиб ҳамон ўзларининг «ёғли» эски сиёсатларини амалга оширишда давом этишмоқда.

Kun.uz таҳририяти муҳбири Толиб Раҳматов ва Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси томонидан эълон қилинган турли баҳсларга тўла мақолаларни ўқиб ўйлаб қолдим. Савобли ишлара ҳам коррупционерлар ва порахўрлар қўлидан қутилиб қолмабди. Ҳаж ва Умра зиёратини ташкил этиш ҳам бошқа соҳалар каби ноҳақлик ботқоғига ботиб улгирибди. Муаммонинг асл илдизи қаерда  ҳар бир ақли расо одамнинг ҳам ақли етиб турган очиқ фактларни Ўзбекистон мусилмонлар идораси рад этади. 

Мазкур мақоланинг энг бошидан эътиборимни тортган нарса ҳаж ва умра сафарини ташкил этишда ҳар йили ўтқазиладиган тендрлар бўлди. Зиёрат учун тендер ўтказилиши кераклиги тегишли ҳужжатларда белгилаб қўйилган ва ҳар йили қайсидир ташкилот бу тендерда ғолиб чиқиши кераклиги ҳақида ҳам маълумотлар бор.

 Мени қизиқтирган яна бир нарса бу йилги тендрда қатнашган ташкилотларнинг берган таклифлари бўлди. Бу ташкилотлар таклифларни kun.uz таҳририяти ҳам эълон қилган.  Масалан “Manazel Al-Mukhtara Trading Co” компаниялар гуруҳи томонидан берилган таклифлар қуйидагича:

 Manazel AlMukhtara Trading Co компаниялар гуруҳига кирувчи Tariq AlMatrafy For Umrah Services ширкати Макка шаҳридаги Жабал Омар Ҳятт Регенсй меҳмонхонасида Ўзбекистон делегасияси билан музокара ўтказган. Кейинчалик расмий хат йўллаб, ана ўша музокарада берилган таклифларига қўшимча яна бешта таклифни ҳам билдирган.

Биринчи таклифда Ўзбекистон делегатциясига маъқул бўлган 5 юлдузли меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш 10 кунлик Умра зиёрати нархи 900 АҚШ доллари эмас, 810 доллар этиб белгиланган. Бунга 900 АҚШ долларидан ЗОВАР платформасидан фойдаланиш учун тақдим этиладиган 10 фоизлик чегирма киритилган.

Иккинчи таклифга биноан, компаниянинг Мадина шаҳрида жойлашган 4-5 юлдузли меҳмонхоналаридан (Ҳарамдан 150-250 метр масофа) фойдаланган ҳолда Умра зиёрати нархини йил давомида бир қийматда белгилаш таъкидланган.

Учинчидан, компания томонидан Ўзбекистон депозит ҳисоб рақамига 2 млн АҚШ доллари қўйиш ва жадвал асосида Ўзбекистоннинг олдинги ҳамкорининг қарзларини тўлиқ тўлаш таклифи илгари сурилган.

Тўртинчи таклиф сифатида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида Умра зиёратчилари учун қўйиладиган чартер рейслар Гуруҳ ҳамкори бўлган авиакомпания орқали амалга оширилса, нархларни янада арзонлаштириш билдирилган.

Ваниҳоят, Manazel AlMukhtara Trading Co тендерда ғолиб чиққудек бўлса, пандемиядан олдин Умра зиёрати учун тўлов қилган 10 минг ўзбекистонликдан қўшимча ҳақ олмаган ҳолда сафарни ташкил этишга ваъда берган.

Бу айни кунда Abu Sarhadбилан имзоланган шартномадан кейин зиёратчилардан ундирилиши эълон қилинган 4 млн 770 минг сўм олинмаслигини англатарди.

Компания Ўзбекистон расмийлари уларнинг таклифларини инобатга олмаганини айтмоқда.

Таклифлар кўриниб турганидек жуда ажойиб ва халқ учун анча манфаатли, лекин масаланинг энг қизиқ томони бу таклифларни ўзбекистон мусулмонлар идораси қабул қилмаган! Хўш бунинг сабаби нимада? Бу қулай таклифларни бераётган аммо тендрда ғолиб чиқмаган “Маназел Ал-Мукҳтара Традинг Со” компаниясининг сайти билан ўзим ҳам танишиб чиқдим ташкилот анча йиллардан бери ҳаж сафарларини ташкил этиш билан шуғилланади ва улар ҳақида аниқ маълумотлар бор. Бу борада kun.uz ҳам аниқ маълумотларни келтирган. Лекин, тендрда ғолиб чиққан Abu Sarhadкомпаниясининг сайтида келтирилишича улар транспорт-логистика соҳаси билан шуғилланади, ҳаж сафарини ташкил этиш ҳақида эса ҳеч қандай маълумот йўқ. Тендрда таклиф этилган ва ютиб чиқишга сабаб бўлган қулайликларни билиш учун ташкилот рақамларига ҳам қўнғироқ қилдим лекин жавоб беришмади.

“Abu Sarhad” компанияси таркибида бирорта ҳам меҳмонҳоналар йўқ ва у воситачи ширкат экани аниқ кўриниб турибди. Воситачи ширкат сифатида бу компания ҳам ҳаж ва умра сафарларини ташкил этиш вақтида ўз улушини олмаслигига ким кафолат беради? Ташкилот жавоб бермагани учун бу саволлар ҳозирча очиқлигича қолди.

Энди айни масаланинг яна бир томонига эътибор қаратсак. Сафарга борувчилар рўйҳати қандай шакиллантирилади?

“ҲАЖ ВА УМРА ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАги қарорга кўра

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтида «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизимини шакллантирилишини ва мазкур онлайн тизимини доимий равишда янгилаб борилишини таъминласин.

Белгилаб қўйилсинки, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этилган зиёратчиларнинг рўйхати асосида уларни «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизимида рўйхатдан ўтказиб борадилар.

Туман (шаҳар)лардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳозирги вақтга қадар мазкур ўзини ўзи бошқариш органларида навбатда турган зиёратчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, хатлов натижалари бўйича тасдиқланган рўйхатларни туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳларга тақдим этсин.”

Қарорда келтирилганидек сафарга борувчиларнинг аниқ рўйҳати онлайн шакиллантирилиши керак, лекин ўша рўйхат қаерда? Интернетдан бу рўйҳатни топа олмаганим учун Дин ишлари бўйича қўмитанинг ишонч телефонларига мурожат қилдим лекин афсуски улар ҳам жавоб беришмади. Қарорда келтирилган тартибда рўйҳат борлигини билиш учун Бўстонлиқ туманидаги бир нечта МФЙ ларга мурожаат қилдим лекин улар ҳам аниқ рўйҳат тақдим эта олишмади (улар ҳақидаги маълумотлар ошкор этилишини исташмагани учун аниқ маълумотларни келтира олмадим). Хўш, аниқ рўйҳат йўқ бўлса Мусулмонлар идораси ҳаж ва умрага борувчи одамларни қандай аниқлашябди бу савол ҳам қизиқ ва очиқлигича қолди. Айнан бу масалага kun.uz таҳририяти ҳам тўлиқ этибор қаратмаган.

Kun.uz сайти асосий эътиборини тендрда қатнашган ташкилотлар фаолияти ва маблағ масаласига қаратган лекин бу ерда эътибор берилиши керак бўлган масалалар талайгина.

Шу масалани ўрганиш жарёнида эътиборимни тортган бир нечта томонлар бўлди. Ҳаж ва умра зиёрати динимизда фарз амаллардан бири ҳисбланади. Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам умрлари давомида бир марта ҳаж ибодатини амалга оширганлар. Саудия Арабистонида яшайдиган ҳожилар берган тавфсияларга кўра ҳаж амалини бажараётган одам пайғамбаримиз ишларини қайтариб аллоҳга яқинлашиш учун дунё лаззатларидан узоқлашиши, ибодатларни бузмаслиги учун таомланишни камайтириши, аллоҳ ҳузурида пар ёстиқларда уҳламасдан пайғамбаримиз (с.а.в) қилганларидек иложи борича ибодатда уҳлашларини тавфсия қилишган. Лекин бугунги ҳожиларимиз учун яратилаётган шароитлар кишини ўйлантириб қўяди. Динимизда келтирилган асл ибодат амаллари бузилмаябдимикан? Швед столида овқатланиш муборак ибодатни амалга оширгани кетаётган ҳожиларни ўзларини пайғамбаримиздан ҳам устун қўйишларига олиб келмаябдимикан? Тўғри бу масалага баҳо берадиган даражадаги дин пешволаридан эмасман лекин ишнинг шу томонлари ҳам ўйлаб кўрилса яхши бўларди.

Хўш, ҳажга бориш қанча туради ўзи? Қонунларда ҳам динимизда ҳам белгиланган ҳаж сафарини ҳар бир инсон шароити бўса умрида бир мартда амалга ошириши керак лекин 5 6 маротаба ҳаж қилган ҳожилар қаердан пайдо бўлябди? Одамлар 15 20 йиллаб навбат кутаёрган бир вақтда уларнинг навбатлари 5 6 маротаба келиши ғалати эмасмикан? Бу масалада кимнинг бойвачча ўғли қанча пул бера олиши аҳамиятли мени назаримда, лекин аслини олиб қараганингизда ҳақиқатдан ҳам шундай.

Ҳаж амалини бажариб келган ҳожиларга одамларнинг кўрсатаётган мулозаматларини кўриб уларнинг уйига ёки маҳалласига оддий ҳожи эмас пайғамбар келгандек кўринади. Маҳалла бошидан то уйгача гиламлари поёндозлар тўшалган йўлдан юриб келадиган оппоқ либосга ўралган ҳожиларимиз оёқлари остига нафақат кийимларини хатто болаларини ҳам ётқизаётган одамлар шу даражада бидат ва ҳурофотларга берилиб кетгнлиги одамни ҳайратга солиди. Халқимиз бу илмсизлик ботқоғидан қачон чиқади ҳайронман.

Масалнинг бошқа жиҳатлари ҳам мавжуд уларни одамлар орасида ўрганаябман ва яна ўз хулосаларим билан бўлишаман.

                                                                                ЎзЖОКУ талабаси

                                                                               Гўзал Шокиржонова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олий Мажлис Сенатининг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни чақирилади

28 март куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди. Унда Сенатнинг...

Больше похожих статей

×