27.8 C
Узбекистан
Среда, 24 апреля, 2024

ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 9 декабрь куни мамлакатимизнинг аксарият ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,260участниковПодписаться
- Advertisement -

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 9 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 3-5 даража совуқ бўлади.


Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, баъзи жойларда 24 даражагача, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, Навоий вилояти шимолида 15-20, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушади. Айрим жойларда йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушади. Айрим жойларда йўлларда яхмалак юзага келади.Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушади. Айрим жойларда йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти- вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли қор ёғиб, туман тушади. Айрим жойларда йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бир ярим мингга яқин аёл ҳайдовчи ўзини-ўзи банд қилган

2024 йил I чоракда давлат бюджетига 40,3 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106 % ўсди. Бу ҳақда...

Больше похожих статей

×