26.7 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган 7 нафар шахсга ҳукм ўқилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирда Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган Р.П. 56 дона «Регапен» ва 10 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган вақтда қўлга олинди.
Шунингдек, Р.П.нинг «Кобальт» русумли автомашинаси тегишли тартибда текширилганда, 2858 дона «Регапен» ва 691 дона «Тропикамид» дори воситаси борлиги ҳам аниқланди.Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди томонидан у Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Бошқа ҳолатда эса Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган И.И.нинг хонадони кўздан кечирилганда 77 дона «Тропикамид», 13 дона «Регапен» ва 6 дона «Селофен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан И.И. Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тошкент вилоятидаги «Чинор» ЙПХ масканида Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унда 5572 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган М.Ю. мазкур дори воситаларини Тошкент шаҳрида қабул қилиб олган вақтда ушланди.

Шунингдек, у дори воситаларининг бир қисмини Чилонзор туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган Б.Б.га сотиши кераклиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди.

Бундан ташқари, тегишли кўрсатмалар асосида жиноий гуруҳ етакчилари – Тошкент шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган Н.А. ва Қўқон шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган Р.М.лар ҳам ушланди. Ўз ўрнида Р.М.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 3542 дона «Регапен»дори воситаси борлиги аниқланди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари мамлакатимизга Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар суди томонидан Р.М. ва М.Ю.га нисбатан 5 йил, Н.А.га 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Б.А. ва Б.Б.ларга эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилган ҳолда тайинлаган жазо шартли деб ҳисобланиб, уларга 2 йил синов муддати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Юқоричирчиқ туманида шағал ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланди

Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида шағал маҳсулотини ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология...

Больше похожих статей

×