24.2 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

“Ўзйўлинспекция”нинг синов лаборатория бошқармаси масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ўзйўлинспекция”нинг Йўл-қурилиш материаллари сифатини назорат қилиш ва йўл синов лаборатория бошқармаси томонидан 2021 йилнинг феврал ойида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги “Хонобод-Туркобод” автомобиль йўлининг 0-7 км. қисмида ётқизилган асфальтбетон қатламларининг қалинлиги текширилган ҳамда лойиҳа ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса қилинган.

Бироқ, жорий йилда мутасадди идоралар томонидан мазкур йўлдаги асфальтбетон қатламининг қалинлиги қайта ўрганилиб, назорат ўлчови ўтказиш давомида объектнинг асфальтбетон қопламасидан олинган 73 та намуналарнинг қалинлиги лойиҳа ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мос эмаслиги, қоплама қалинлиги кам экани аниқланган.

Бош пудратчи томонидан йўл қопламасининг қатламлар қалинлиги меъёрдан кам ётқизилгани оқибатида жами 86 минг 728 АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳажми қўшиб ёзилгани маълум бўлган ва текшириш давомида ушбу қўшиб ёзилган иш ҳажмлари тўлиқ бартараф этилган.

“Ўзйўлинспекция”нинг Йўл-қурилиш материаллари сифатини назорат қилиш ва йўл синов лаборатория бошқармаси масъул ходимлари ётқизилган асфальтбетон қатламининг қалинлиги лойиҳа ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мос бўлмасада, 2021 йилда ижобий хулоса бериб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Мазкур ҳолатда “Ўзйўлинспекция”нинг Йўл-қурилиш материаллари сифатини назорат қилиш ва йўл синов лаборатория бошқармаси масъул ходимлари ва бошқаларнинг ҳаракатларида ҳокимият ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда мансаб сохтакорлигида ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, Транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси ХНИ йиғилишида тақдимот билан иштирок этди

Айни кунларда Доминика Республикасининг Пунта Кана шаҳрида Халқаро Нотариуслар Иттифоқининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур йиғилишда Халқаро нотариуслар иттифоқи Президенти...

Больше похожих статей

×