29.7 C
Узбекистан
Вторник, 16 августа, 2022

Олий Мажлис ваколатларини кенгайтириш орқали халқ ҳокимиятини мустаҳкамлашга эришамиз

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,320участниковПодписаться

Умумхалқ муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституцион қонуни лойиҳаси давлат ҳокимияти институтлари фаолиятини ташкил этиш модели ҳамда уларнинг келишилган тарзда ягона тизим доирасидаги фаолиятининг энг самарали йўлларини қидиришни ҳам назарда тутади.

 Конституциянинг такомиллашуви фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш, давлат ҳокимияти органлари устидан жамият назоратини ўрнатиш шаклларини ривожлантиришга қаратилган ҳуқуқий нормаларни қабул қилиш, шунингдек, турли даражадаги масъул шахсларнинг ижтимоий институтлар олдидаги масъулиятини мустаҳкамлашга боғлиқ.  

Замонавий парламент амалиёти қонун чиқарувчи орган фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириб бориш шакллари ва методларини излаш, уларни ҳам парламент анъаналари, ҳам жамиятимиз ва давлатимизнинг ҳозирги ривожланиш босқичини акс эттирувчи янги мазмун билан бойитишга хизмат қилади. 

Таклиф этилаётган ўзгаришлар, биринчи навбатда халқ ҳокимиятини мустаҳкамлаш, ҳокимиятларнинг бўлиниш тизимида ушлаб туриш ва мувозанат механизмларини такомиллаштиришга йўналтирилган. Шу муносабат билан, Конституцияга Олий Мажлиснинг ҳукуматни шакллантириш ва унинг фаолиятини назорат қилиш борасидаги ваколатларини кенгайтиришга доир нормаларни киритиш таклиф этилди.

Масалан, Олий Мажлис томонидан парламент назоратини амалга оширишнинг конституцион асослари кучайтирилиши Ҳисоб палатаси раисинини тайинлаш ва лавозимидан озод этишга оид президентлик ваколати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши кураш агентлиги директорини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш ваколатининг Сенатга ўтишига хизмат қилади.

Шунингдек, Конституцияга ҳукуматни шакллантириш ва унинг фаолиятини назорат қилиш соҳасида Олий Мажлис ваколатларини кенгайтиришга доир норма киритилиши кўзда тутилмоқда.  

Шу тариқа, жавобгарликнинг конституцион асосларини мусткаҳкамлаш орқали Бош вазир ва ҳукумат Конституцияда назарда тутилган қуйидаги талабларга қатъий амал қилиши белгиланади: а) унинг назорат ва ҳисобдорлик остида бўлиши; б) қатъий белгиланган давлат-ҳукумат ваколатларини амалга ошириш; в) демократик ҳуқуқий тартиб, қонунийлик тартибини қўллаб-қувватлаш ва давлат-ҳукумат ваколатларини суиистеъмол қилишга қарши конституцион превентив чораларни таъминлаш.

        Қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг ижро этувчи ҳокимият, биринчи навбатда, ҳукумат органлари шаклланиши ва фаолият олиб боришини назорат қилиш ваколатлари, чоралари ва усулларини ўз ичига олган аниқ қоида ва амалиётларни ишлаб чиқиш заруратини таъкидлаш зарур. 

Назорат механизми жамоатчилик, фуқаролик ташаббусларининг бевосита иштирокини назарда тутади. Бу сиёсий қарорлар қабул қилиш соҳасининг жамият учун нисбатан шаффофроқ бўлишига хизмат қилади, бу эса ўз навбатида мамлакатни демократик тамойилларга асосланган ҳолда самарали бошқаришни таъминлайди.  

Конституцион ўзгаришлар негизида парламентаризмнинг истиқболли моделларини белгилар эканмиз, барча асосий давлат институтлари келишувига асосланган ҳукумат механизмидаги босқичма-бочқич ислоҳотларни прогнозлаш мумкин. Айнан шу йўл орқали Ўзбекистон чин маънодаги халқ ҳукуматини амалга оширишга эришади.

 Шу нуқтаи назардан, конституцион ўзгаришлар ва амалдаги конституцион қонунчилкка тузатишлар киритиш зарурати парламентаризмни мамлакатимиз аҳолисининг асосий қисми ва умуман давлат манфаатларига мос тарзда ривожлантириш учун қулай шароитни юзага келтирди.

Конституцион ислоҳотни амалга оширишдан кўзланган масқад давлат ҳокимиятининг юқори органлари: президент, парламент ва ҳукумат вақолатларини мувозанатга келтириш ва ўзаро мувофиқлаштиришдан иборат.

 Конституцияга киритилган сўнгги ўзгаришлар таҳлилига асосланиб, мамлакатдаги конституцион ислоҳотлар истиқболда қуйидаги натижаларни беришини тахмин қилиш мумкин.

Биринчидан, Ўзбекистоннинг жамият сиёсий тизимини демократлаштириш ва модернизация қилиш йўлидаги ҳаракати янги кучли турткига эга бўлади.

 Иккинчидан, парламент Ҳукуматни шакллантириш ва назорат қилишга оид янги ваколатларга эга бўлиб, мамлакатнинг барқарор ва демократик ривожланишини таъминловчи шиддатли ҳаракатга келтирувчи кучга айланади.

 Учинчидан, ўзгаришлар парламентнинг қонун чиқарувчи, назорат фаолиятининг умумий сифати ва самарадорлигига хизмат қилади.

Омонулла МУҲАММАДЖАНОВ

Тошкент давлат юридик университети
профессори, юридик фанлар доктори

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Навбатдаги оммавий қабуллар Тошкент вилоятида бўлиб ўтди

Мурожаатларидан сўнг ўртачирчиқлик Дилноза Худойберганова тумандаги “Шодлик” мактабгача таълим ташкилотига тарбиячи бўлиб ишга қабул қилинган бўлса, оғир ижтимоий аҳволдаги...

Больше похожих статей